27 December 2014
08:23 - “Озодлик”нинг раҳбари радионинг озорбайжон хизматини ҳимоя қилди, аммо ўзбек хизматни ҳимоя қилишга кучи етмайди
Озорбайжондаги мухолифатга яқин ахборот воситаларининг хабарига кўра, “Озодлик” радиосининг Бокудаги бюросида ҳукумат органлари тарфидан тинтув ўтказилган. Тинтувнинг мақсади нима эканлиги, тинтувда нималар топилгани, тинтувлар натижасида нималар қилингани ҳақидаги хабарлар умумий гаплардан иборат. Аммо, бу воқеа бўйича “Озодлик” радиосининг раҳбари Ненад Пежич (Nenad Pejic) гапирган гаплар келтирилади.

У шундай дебди: “Озодлик” радиосининг Боку бюросига қарши уюштирилган ҳужум – Озорбайжон ҳукумати тарафидан халқаро мажбуриятларининг бузилишидир. Ҳукуматнинг буйруғи билан амалга оширилган операция – “Озодлик” радиосининг овозини ўчириш учун қилинаётган қароқчиларча ҳаракатларнинг навбатдагисидир. Аммо, озорбайжон халқини информация олиш ҳуқуқини таъминлаш мақсадида яратилган “Озодлик” радиоси ҳеч қачон ўз фаолиятини тўхтатмайди.”

Қизиқ, бу Ненад Пежич (Nenad Pejic) исмли киши “Озодлик” радиосининг ўзбек хизмати ҳақида ҳам шундай фикрдами? У “Озодлик”нинг ўзбек хизмати МХХнинг назорати остида ишлаши, Ўзбекистон ва ўзбек миллатининг фундаментал муаммоларини четга суриб қўйиб, бозордаги пистачкачи хотинлар даражасидаги фисқ-фасод гаплар тарқатиш билан шуғулланишини биладими?

Билмаса, билиб қўйгани яхши.