15 December 2014
22:39 -
Тиниб-тинчимас Нурсултон Назарбой Украинага бормоқчи, Ислом Карим инидан чиқмоқчи эмас

Украина ахборот воситаларининг хабарига кўра, Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой 22 декабрь куни Украинага келади. Унинг асосий мақсади - Украина кризисини ҳал этишда воситачилик қилиш эмиш. Бундан ташқари, шу ҳафтанинг охиригача Қозоғистон Украинага гуманитар ёрдам юборади.
Украина Президенти маъмурияти раҳабарининг ўринбосари Валерий Чалийнинг айтишича, яқин орада Россия Президенти Владамир Путин билан уч тарафли музокаралар бошланиши мумкин. У учинчи тараф кимлигини тилга олмайди, Нурсултон Назарбой эмасми?
Ислом Карим инидан чиқмайдиган яккамоховга айланар экан, ҳамма ерда қозоқлар олдинги сафларга чиқмоқдалар. Ўзбекларни эса ош ейиш ва туалетга боришдан бошқа нарса қизиқтирмайди.