15 December 2014
22:14 -
Ўрислар Ўзбекистондан кўра Туркманистонни муваффақиятли давлат деб ҳисоблашади, Ислом Карим билан ишлари ҳам йўқ

Беларусь 66 фоиз респондентнинг ишончига сазовор бўлиб, бу соҳада биринчи ўринни олган.
МДҲнинг энг муваффақиятли мамлакати сифатида 45 фоиз овоз тўплаган Қозоғистон кўрсатилган. 2013 йил билан таққослаганда, россияликлар Украинани муваффақиятли мамлакат деб ҳисобламай қўйишибди ва бу табиийдир. Путиннинг ўлиб-тирилиб олиб бораётган антиукраин ташвиқоти барибир ўзига хос натижалар берган. Сўралганларнинг бор йўғи 3 фоизигина Ўзбекистон учун овоз берган ва бу ҳатто Туркманистондан ҳам орқадаги кўрсаткичдир.
Россия МДҲдаги қайси мамлакатлар билан нисбатан қулай ҳамкорлик муносабатларини ўрнатгани ҳақидаги саволга россияликларнинг 65 фоизи Беларусни, 46 фоизи эса Қозоғистонни кўрсатган.
Президентлар орасида эса Беларусь ҳамда Қозоғистон президентлари респондентлар орасида энг яхши натижаларни тўплаган. Бизнинг яккамохов президентимизга деярли ҳеч ким овоз бермаган.
Русларнинг фикри ҳақиқатни ўзида акс эттирганини тан олиш лозим. Ўзбеклар миллат сифатини, Ўзбекистон давлат сифатини йўқотиб бораётганини энди ҳеч кимдан бекитиб бўлмайди. Бундай шароитда, Ислом Каримга оддий руслардан бошқача муносабат кўрсатилиши ҳам мумкин эмас. Чунки, у вассал ролини ҳам чиройлироқ қилиб бажаролмаяпти.