15 December 2014
21:48 - Сайлов муносабати билан Ўзбекистонда қамоқхоналар ёпилди
Бугундан эътиборан бир ҳафта муддатга Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармаси тизимидаги қамоқхоналар, манзил колониялар ташқари билан ҳар қандай алоқаларни тўхтатди. Яъни, маҳкумларнинг яқинлари билан кўришиши, бандероллар, передачалар бериш тўхтатилди. Расмийлар бу ҳолни сайлов арафасида хавфсизликни таъминлаш мақсади билан изоҳламоқда.

Маълумки, жиноят ижроия тизими билан боғлиқ бундай вазиятлар тез-тез такрорланиб туради. Яъни, мустақиллик байрами ва бошқа сиёсий аҳамиятга эга тадбирлар арафасида пенициар муассасалар муайян пайтга ташқари ёпилади.