
Бугун сотишга бошланган автомобилнинг номи Toyota Mirai (Mirai ўзбекчасига “Келажак” демакдир). Уларнинг сони кўп эмас, 2015 йилнинг охиригача 700 дона автомобиль ишлаб чиқарилади ва сотишга қўйилади. Уларнинг 400 таcи Япониянинг ўзида, 200 таси АҚШда, қолган 100 таси Европада сотилади.
Водород двигателли автомобиллар яратиш устида Ford, Honda, Hyundai, Nissan, Volkswagen, General Motors, Daimler компаниялари ҳам ишламоқдалар. Демак, яқин йилларда автомобиллар бозори улар билан тўлса керак. Учоқлар учун водород двигателлaр яратиш устида ҳам ишлар аллақачон бошланган.
Агарда автомобиллар бозорини айнан водород двигателли автомобиллар эгалласа, жаҳонда экологик вазият яхши тарафга ўзгаришидан ташқари, нефтга бўлган эҳтиёж кескин камаяди. Бундан Россия, Эрон, Саудия Арабистони каби давлатлар паникага тушиб бўлганларини тахмин қилиш қийин эмас.