
Рус ахборот воситаларининг хабарига кўра, Москва биржасида ўтказилган охирги соатлар савдосида долларнинг курси 60 рублга, евроники эса, 70 рублга чиқибди. Бу тарихда бўлмаган рекордлар, яъни рублнинг хор бўлиш рекордларидир.
Миллионларб ўзбеклар Россияда ишлаётгани, айнан улар юбораётган пул билан Ўзбекистондек давлатнинг бюджети оёқда турганини ҳисобга олиб, рус рублининг бунчалик тушишига чапак чалиш ақлсизлик бўларди. Аммо, бунга бефарқ қолиш ҳам тўғри бўлмайди.
Ўзбекистон Россияга ёрдам беришни ўйлаши керак. Рублнинг бундай тушиши Ғарбнинг санкциялари натижаси эканлиги маълум. Демак, Россияни тезроқ санкциялардан қутқаришни ўйлаш лозим. Бунинг йўли ҳам маълум. Ўзбекистон Украинадаги конфликтда Ғарб тарафда бўлса эди, Путин бундай тажаввузкор сиёсат ўтказмаган бўларди. Ҳали ҳам кеч эмас, Ўзбекистон ўз иқтисодининг чўкишини тўхтатишни истаса, Путинни Украина ишларига аралашмасликка очиқча чақириши керак.