15 December 2014
19:16 -
Ўзбекистонликларга янги йил совғаси: бензин, газ ва бошқа маҳсулотларга акциз солиғи ошади

Сиқилган газнинг 1 кубометри учун солиқ эса 220 сўмдан 240 сўмга ошади.
Мазкур солиқлар жорий қилингач, ёнилғи нархи ҳам қимматлайди. Бу эса халқ истеъмоли товарлари ва бошқа маҳсулотлар таннархи ошишига олиб келади. Саводсиз иқтисодчи Ислом Карим, баҳорда президент сайловлари бўлишига қарамай, ўзига овоз бериши керак бўлган халқни ўйлаётгани йўқ. Чунки, у яхши биладики, халқнинг сайлов деган нарса билан иши ҳам йўқ, сайлов комииссиялари эса, Ислом Карим истаган рақамларни тўғрилаб беришади.
Халқимизнинг сиёсий-ижтимоий онги сайловларни ўйлайдиган даражага етиб келмагани ҳозир ҳаммага маълум. Аммо, у ўз чўнтагини, ўз дастурхонини, ейдиган ошини ҳам ўйламай қўйдими? Йўқ, унинг асосий ўйлайдиган нарсалари шулар. Бироқ, унутмайликки, дунёда ўзбеклар каби қўрқоқ халқ йўқ. У ўзи нимадан қўрқаётганини ҳам тушунмасдан қўрқаверади. Ислом Карим эса буни жуда яхши билади ва халқ устидан истаган нарсасини хоҳлаган вақтида қилаверади. Сайловдан олдинми, кейинми, унга фарқи йўқ.