13 December 2014
21:39 -
ЕХҲТ Ўзбекистонда сайлов ҳавоси сезилмаётганини айтибди, “Бирлик”сиз сезилиши ҳам мумкин эмас
Олий Мажлис ва маҳаллий кенгашлардаги депутатлик ўрни учун шу йилнинг 21 декабрида ўтадиган сайловлар олдидан Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти мамлакатда сайловолди кампаниясининг унсурлари кузатилмаётгани хусусида баёнот тарқатди. Ташкилотнинг Демократик Институтлар ва Инсон Ҳуқуқлари масалалари бўйича Бюроси томонидан сайловга баҳо бериш учун юборилган ЕХҲТ комиссияси ҳозиргача сайловолди кампанияси аломатлари деярли кузатилмаяпти, деди.
Ўзбекистонга келган ЕХҲТ миссияси кузатувларига кўра, “партияларнинг дастурлари асосан ижтимоий муҳофаза ва иқтисодий ривожланиш масалаларига қаратилган”. Такшилоят хулосасига кўра, номзодлар ўртасида сиёсий рақобат йўқ, шу боисдан ҳам ЕХҲТ Ўзбекистонга тўлақонли кузатувчилар миссиясини юбормасликка қарор қилган.
Аммо бу халқаро ташкилотниннг баёнотида сиёсий мухолифат, унинг негизи бўлган “Бирлик” Партияси тилга олинмайди. Ташкилот ўз баёнотида ҳеч бўлмаганда партиянинг Адлия вазирлигида 25 мингдан ортиқ имзолари мавжудлиги, аммо ҳукумат уни рўйхатга олмаётгани хусусида гапирмайди. Шундай экан, ҳозир бу ташкилотнинг ҳам мамлакатда масхарабозлик муҳитини яратган Ўзбекистон ҳукуматидан ҳеч қандай фарқи йўқ, дейди мухбиримиз.
Ваҳоланки, аввал бундай эмасди. Масалан, 1991 йил 29 декабрда Ўзбекистонда президентликка биринчи умумхалқ сайловлари ўтказилганда, ЕҲҲТнинг комиссияси бу сайловларнинг асосий камчилиги – унга “Бирлик”нинг номзоди Абдураҳим Пўлат қатнаштирлмаганидир, деб очиқча ёзган эди.