13 December 2014
22:11 - Сохта диндор Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфга Россия мусулмонларининг “Ал-Фахр” ордени топширилди
Info.islom.uz сайти хабарига кўра, Россия Мусулмонлари идораси ҳамда Россия муфтийлар кенгашининг раиси шайх Равиль Гайнутдиновнинг қарорига мувофиқ, “Анъанавий Исломни сақлаш, ёйиш ва унга тарғиб қилиш ишига қўшган салмоқли ҳиссаси, мусулмон уммати манфаатларига қилаётган хизмати учун” ўзбекистонлик шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф “Ал-Фахр” ордени билан тақдирланди. Мукофот уч кун аввал ўнинчи Халқаро мусулмонлар форуми ишининг биринчи кунида топширилди. Маросимда Бутунжаҳон Мусулмон уламоларининг иттифоқи Бош котиби шайх Али Муҳиддин ал-Қорадоғийга ҳам шу хилдаги орден топширилди.

Ислом дунёсининг ачинарли аҳволи билан иши бўлмаган бу шайхларга шундай орденлар топшираётган шайх Равиль Гайнутдинов ҳам уларниннг жумлвсидандир. Ислом дини ичида чуқур ислоҳатлар ўтказиб, бундай шайхлар йўлига тўсиқ қўймаса, ҳаётимиздан ҳеч нарса ўзгармайди. 1990 йилнинг июнь ойида қирғиз фашистлари ўзбекларни қирғин қилганда қисиб ўтирган бу шайхлар уммат олдида жавоб беришлари керак? Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф исмли сохта диндор эса, ўзбек миллати олдида ҳам жавоб беради.