12 December 2014
22:08 - Президент Ислом Карим: “Шикоятчини таъқиб қилсанг, уч йилга қамаласан!”
Фуқаролар давлат ҳокимияти органларига мансабдор устидан шикоят қилса-ю, кимдир томонидан таъқибга учраса, таъқиб қилаётган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин. Бу ҳақда бугунги ҳукумат газеталари Президент Ислом Каримнинг Жиноят Кодексининг 144-моддасига ўзгартириш киритиш ҳақидаги фармонига асосланиб, ёзмоқда.

Президент томонидан имзоланган янги қонунга кўра, “жисмоний шахсни, унинг вакилини, уларнинг оила аъзоларини, юридик шахсни, унинг вакилини ва юридик шахс вакилининг оила аъзоларини улар давлат органига, давлат муассасасига ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига мурожаат қилганлиги муносабати билан ёхуд билдирилган фикри ва мурожаатидаги танқид учун, худди шунингдек бошқача шаклда танқид қилганлиги учун мансабдор шахс томонидан таъқиб этиш” энг кам ойлик иш ҳақининг 25 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади”.

Агарда бу фармон кучга кирса, Ислом Карим энг кам ойлик иш ҳақининг 25 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши лозим. Чунки, “Бирлик” бу шахснинг принципиал камчиликларини кўрсатиб ва Ўзбекистондек давлатни йўқ қилиш ҳаракатида айблаб, истеъфога кетишга чақирмоқда. Айнан шу сабабдан Ислом Карим “Бирлик”ни рўйхатга олдирмай келмоқда, демак жазоланиши керак.