
Шу йилнинг ноябрь ҳолатига кўра, GM-Ўзбекистон америкф-ўзбек қўшма корхонаси томонидан йиғилаётоан машиналар сотуви Россияда 66 фоизга қисқаргани факти “Новый век” газетасида чоп қилинди. Нашрга кўра, ўтган йилнинг шу ойида Россия бозорида 5619 та GM машиналари сотилган бўлса, бу йил бу кўрсаткич 1883 донага тушиб кетган. Аммо шунга қарамай Ўзбекистонда автомобилларга ойлаб, йиллаб навбатлар давом этмоқда.
“Автомобил бозорида ҳайдалган автомобил янгисидан қимматроққа сотилмоқда. Дунёнинг бирор мамлакатида бундай ҳолни кўрмайсиз. Навбатга ёзилиш эълон қилинган кунларда қоп-қоп пул кўтарган оломон ўзини автосалонларга уради” деб ёзган “Новый век” газетаси “Ўзавтосаноат” ширкати раҳбарлари олдига “Россиядан қайтаётган машиналар қаёққа кетамоқда?” деган савол қўйишга ҳам журъат қилибди.
Бу ерда бошқа савол туғилади: “Новый век” шунақа мард бўлиб кетдими, ёки мавжуд режимнинг “Ўзавтосаноат” ширактига кучи етмай қолиб, газета воситасида унга ҳужум бошладими?