12 December 2014
20:53 -
Санъат музейи муҳофизи суратфурушликда айбланиб, қамалди
“Ҳуқуқ” газетасининг кечаги сонида жиноят ишлари бўйича Яккасарой тумани суди Ўзбекистон давлат санъат музейи бош муҳофизи Мирфайзи Усмонов 9 йилу 3 ойга озодликдан маҳрум қилиггани ҳақидаги хабар чоп қилинди. Тошкент шаҳар прокуратураси вакили Темур Нормуҳаммедовга кўра, музей мансабдори 1999 йилдан 2014 йилга қадар музейнинг кўплаб нодир асарларини сотиб юбориб, давлатга жуда йирик миқдорда зарар келтирган.
“Бош муҳофиз Усмонов музейнинг бошқа ходими – экспонатларни таъмирловчи Абдураҳмон Мурановга картиналарнинг қалбаки нусхасини чиздириб, оригинал нусхани сотиб юборган. Шу тариқа А.Николаевнинг “Рисунок мальчика”, “Девушка с фруктами”, О.Татевосьяннинг “Чайхана”, “Бухара”, “Море”, Н.Караханнинг “Девушки у хауза”, М.Зоммернинг “Мост через горную реку”, “Шашличная” картиналари пулланган” дейилади хабарда.
Шунингдек, Усмонов музейнинг экспонатларни таъмирлаш лабораторияси мудири Бахтиёр Ботиров билан тил бириктириб, европалик рассомларнинг 25 га яқин асарини ҳам сотиб юборган. Қайд этилишича, суд Ботиров ва Мурановга ҳам 8 йил озодликдан маҳрум этиш жазосини берган.