11 December 2014
22:25 - Тошкентда мижозларнинг 80 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулини ўмарган шахс қамалди
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Яшнобод (Ҳамза) тумани суди томонидан “PSM Group” автосалони мулозими Б. Ахмедов 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Автосалон экспедитори бўлган бу шахс автосалон мижозларининг 80 АҚШ долларини ўзлаштирган. Салондан навбатсиз автомобиль олиб берши ваъдаси билан мижозларнинг ҳар бирини ўртача 600-800 АҚШ долларга туширган машинафуруш фуқароларнинг пулини қайтармаган.

Амнистия туфайли бир йил ҳам қамоқда ўтирмайдиган бу каби шахслар кўпайиб бормоқда ва ҳукумат автомобиль сотувини коррупцион халқалар қўлидан қолдираркан, бу ҳол давом этаверади, дейди мухбиримиз.