11 December 2014
23:08 -
Хитойда “Нобель” мукофоти устидан кулмоқчи бўлишди
Франс-пресс ахборот агентлигига кўра, Куба революцияси етакчиси Фидель Кастро Хитойда топшириладиган “Конфуций” мукофоти билан тақдирланибди. “Хитой нобели” номини олган “Конфуций” мукофоти ғолибини саралашда 16 эксперт ва олимдан иборат комиссия 20 киши орасидан танлаб Кастрони танлаб олибди. Ҳолбуки, номинантлар ичида Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе ва БМТ Бош котиби Пан Ги Мун сингари таниқли шахслар бор эди.
Масхарабозлик тимсоли бўлган мазкур мукофот 2010 йили бизнесмен Лю Чжицин томонидан таъсис этилган ва кейинги йили мукофот Кремль раҳбари Владимир Путинга топширилган. Мукофот тинчликни сақлашга қўшган ҳиссаси учун берилади ва ғолиб 100 минг юан (15 минг АҚШ доллар) миқдорида пул олади.