11 December 2014
21:42 -
Самарқандда “Skype-тўй”: кулгилими ёки аянчли?
Anhor.uz номли веб нашр АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида тирикчилик қилаётган самарқандлик Бахтиёр ва Самарқандда яшаётган Гўзал исмли қизнинг виртуал тўйи ҳақидаги лавҳани ўқувчиларига ҳавола этди. Маълум бўлишича, Бахтиёрнинг Ўзбекистонга келиши, Гўзалнинг АҚШ визасини олиб бу мамлакатга бориши қийинлиги сабабли, куёв тўйга скайп тармоғи орқали иштирок этибди. Бу тўй ҳам Ўзбекистондаги бошқа барча шундай маросимлар каби тантанали ўтган – карнай-сурнай садолари остида; тўй Skype ёрдамида ўтаётганини ҳаммага тушунтириш қийинлиги сабаб, Гўзал тўйхонага Бахтиёрнинг укаси билан бирга кириб келган.
Ўзбекистон қонунчилигига кўра, никоҳ ФҲДЁ органлари томонидан рўйхатга олиниши учун ҳар икки никоҳланувчи бевосита ФҲДЁга келиши керак. Бироқ Бахтиёр ва Гўзалнинг ҳолатида бунинг имкони йўқлиги сабаб, ота-оналар мулла томонидан шаърий никоҳ ўқилиши омма, жамоат олдида бўлишини хоҳлашган, дейилади лавҳада..
Бироқ Самарқанд шаҳридаги жомеъ масжидларининг имом-хатиблари ФҲДЁ томонидан рўйхатга олинмаган оила никоҳини ўқиб бермасликларини, бу қонунчиликка зид эканлигини маълум қилишган. Шу сабабли, никоҳни Тошкент Ислом университети битирувчиси ўқиган. Никоҳ ўқилишига Самарқанддаги тўйхонада камида 700 киши гувоҳ бўлгани айтилмоқда.
Тўй маросими ўтганидан сўнг Гўзал Бахтиёрнинг ота-онасиникида яшай бошлаган, бу орада Ньюарк яқинидан иш топиш мақсадида юзлаб аризалар йўллаган. Ана шундай аризалардан бирига келиб-чиқиши МДҲлик бўлган қариялар уйидан жавоб келибди, телефон орқали ўтказилган суҳбатлардан сўнгра уни ишга олишларини маълум қилишибди. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси консуллик бўлимига хат жўнатилиб, Гўзалга икки йилга ишчи виза бериш илтимос қилинибди.
“Ишга кириш бўйича суҳбатлар вақтида Гўзал иш берувчи томонидан берилаётган саволлардан эмас, балки кутилмаганда чироқ ўчиб (эътибор беринг!) қолиб, Wi-Fi ишламай қолишидан хавотирда бўлди, чунки қариялар уйи маъмурлари бу ҳолатда иш излаётганнинг ўзи алоқани узиб қўйди, деб ўйлашлари мумкин эди”, – деб ёзади Anhor.uz.
Anhor.uz’нинг хабар беришича, Гўзал ўтган якшанба куни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” рейси билан Тошкентдан АҚШга учиб кетган, уни Бахтиёр ва дўстлари кутиб олишган. Кўринишидан кулгили бўлган бу воқеа аслида аянчли бўлиб, у шу кунлардаги дунё бўйлаб тарқалган ўзбекларнинг аҳволини кўрсатувчи ўзига хос барометрдир, дейди мухбиримиз. Аммо Anhor.uz сайтининг қўғирчоқ журналистлари воқеанинг моҳиятини кўришни ҳам исташмаган.