08 December 2014
22:27 - Саакашвили Грузия фуқаролигидан кечмоқчимас
Украина президенти Пётр Порошеко Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвилини қабул қилиб, унга Украин ҳукуматида бош вазир ўринбосари лавозимида ишлашни таклиф этди. Таклиф учун чун миннатдорчилик билдирган Саакашвили: “Мен Украина президентига билдирган катта ишончи учун миннатдорчилик изҳор этдим. Таклифни қабул қилган тақдиримда Украина фуқаролигини қабул қилишим ва Грузия фуқаролигидан воз кечишимга тўғри келишини ҳисобга олиб, ушбу таклифни рад этдим”, – деди.

Ҳолбуки, Саакашвилининг Украина ҳукуматида пайдо бўлишидан чўчиган Грузия томони 1 декабрь куни Ташқи ишлар вазирлиги томонидан баёнот тарқатиб, агар Саакшвили Порошенконинг таклифини қабул қилса, Тбилисининг бу мамлакат билан алоқаларини тўхтатиши ҳақидаги кулгили гапларни айтганди.