08 December 2014
21:43 - Стационар телефонлар синдими? Табиий, синди, аммо бу ерда ҳеч кимниннг айби йўқ

Янги йил муносабати билан «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси шу йилнинг 1 декабридан бошлаб, жисмоний шахсларнинг хонадонларига стационар телефонларни ўрнатишни бепул амалга ошириш акциясини бошлади. Уч ой давом этадиган акция давомида хонадонга стационар телефон навбатсиз ва бепул тушириб берилади. Стационар телефон хизматидан фойдаланганлик учун хонадон эгаси арзимаган абонентлик тўловини амалга оширса, бас.

Ўз-ўзидан тушунарлики, турмушимизга мобиль алоқаси хизмати кириб келаркан, стационар телефон хизматлари аста-секин истеъмолдан чиқиб бораверади, дейди мухбиримиз. Вақт ўтаверади, эски технологиялар ўрнига янгилари кириб келаверади.