06 December 2014
01:47 - Франция Президенти Олланд Остонада Нурсултон Назарбой билан музокаралар олиб борди, бугун улар Олмотда бўлишади

Кеча Қозоғистонга давлат ташрифи билан келган Франция Президенти Франсуа Олланд Остонада Нурсултон Назарбой билан бошга-бош ва кенгайтирилган форматда музокаралар олиб борди. Улар икки тарафлама алоқалар ва халқаро аҳвол ҳақида гаплашишган. Аммо, қозоқ ахборот воситаларига кўра, Украинада бўлаётган воқеалар икки президентнинг диққат марказида турган.

Икки президент қўшма баёнот имзолашди, уларнинг иштирокида бир қатор икки тарафлама ҳужжатлар ҳам имзоланди.

Икки президент кечга яқин брифинг ўтказиб, асосан бир бирларига ёқадиган баландпарвоз гаплар айтишибди. Олланд Қозоғистоннинг Марказий Осиёдаги лидерлигини мақтабди. Нурсултон Назарбой Қозоғистонда инсон ҳуқуқлари бўйича вазият баъзи Европа мамлакатларидан яхши эканлигини айтишгача борибди. Олланд ичида кулган бўлса керак. Шундай бўлса ҳам, Олланд Қозоғистонга инвестицияларни оширишга, Нурсултон Назарбой эса, Франциядан келиб Қозоғистонда ўқийдиган талабаларга имтиёзлар беришга ваъда берибди. Табиий, Оланд яна ичида кулган.

Кейин Нурсултон Назарбой Олмотага кетибди. Бугун бу ерда икки президент “Сорбонна-Қозоғистон Институти”нинг очилиш маросимини ўтказишади. Олланд Олмотага бугун келса керак.

Нима бўлганда ҳам, Қозоғистонга бу даражадаги меҳмонларнинг келиши ўзбекларнинг ҳавасини келтириши керак эди. Чунки, Ислом Карим раҳбарлигида Ўзбекистон яккамохов давлатга айланиб борар экан, Остона нафақат Марказий Осиёнинг, балки, Евросиёнинг сиёсий-иқтисодий марказига айланмоқда. Минг афсуски, Ал Хоразмий ва Мирзо Улуғбекнинг авлодлари бўлган ўзбек миллати ош ейиш ва туалетга боришдан бошқа нарса билан иши бўлмаган подага айланиб, бунақа нарсалар билан қизиқмайди ҳам.