06 December 2014
01:07 - Россия фондлар биржаси ҳам Путинга эмас, “Ҳаракат”га қулоқ солди, Ислом Карим ҳам қулоқ солиши керак

Кеча Россия Президенти Владимир Путин русларнинг қўнжини пуч ёлғонга тўлатувчи ёлғон гаплар билан Федерал Мажлисга мурожаат қилганидан кейин, Россия фондлар биржасининг кўрсатгичи бўлмиш РТС индекси кўтарилишга бошлангани хабар қилинди. Аммо, тезда маълум бўлдики, дунё Путиннинг гапларига эътибор ҳам бермади.

Фақат “Ҳаракат” Агентлиги Россияда болалар боғчаларида жой етишмаслиги муаммоси турган бир пайтда Россияни юксак миллий технологик ташаббуслар мамлакатига айлантириш ҳақида гапираётган Путиннинг устидан тўғридан-тўғри кулганди.

Бугун ҳамма нарса маълум бўлди. Россия фондлар биржасининг РТС индекси 2009 йил даражасига тушиб кетди, энди у 899,6 га тенг. Нью-Йорк фондлар биржаси эса, ҳар куни тарихий рекордлар қўйиб юксалмоқда, 18 мингга яқинлашмоқда.

Бу кетишда, яқинда русларнинг аҳволига маймунлар йиғлайди. Аммо, Россияда ишлаётган миллионлаб ўзбек мардикорларининг аҳволи қандай бўлади? Жуда ёмон бўлади. Миллионлаб ўзбеклар иш тополмай қолса, "Ҳаракат" аввалдан башорат қилаётгандек, улар Ўзбекистонга қайтиб исён кўтарадилар, Ислом Карим дорга осилади. Айнан шу сабабдан Ислом Карим ҳозир ўлиб-қутилиб шу пайтгача душмани деб ҳисоблаётган Туркия билан алоқаларни тиклашга ҳаракат қилиб ётибди. Мақсад - ўзбек мардикорларини у ерга жўнатиш.

Аммо, бундай қилиш ҳам Ислом Карим режими учун яна-да хавфли. Чунки, Туркия исломлашиш йўлидан кетар экан, у ерда ишлаётган ўзбекларнинг катта бир қисми Ўзбекистонга жиҳодчи бўлиб қайтиб келиши шубҳасиздир. Уларнинг ҳам мақсади Исломнинг биринчи душмани бўлган Ислом Каримни осиш бўлади.