04 December 2014
08:11 - Ўзбекистон делегацияси Швейцарияга кетди, нимага кетди?
Маҳаллий оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигининг делегацияси Швейцариянинг Базель шаҳрига расмий ташриф билан кетгани ҳақида хабар тарқатди. Делегация 4-5 декабрь кунлари ЕХҲТнинг ташқи ишлар бўлими вакиллари билан музокаралар ўтказади. Аммо, анжуманнинг кун тартиби хусусида маълумотлар йўқ, дейди мухбиримиз.

Таъкидлаш керак, Швейцария президенти, айни замонда Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг амалдаги раиси Дидье Буркхальтер бир неча кун аввал Тошкентда Ўзбекистон президенти Ислом Карим билан учрашиб кетган эди. Икки президент нимани гаплашгани ҳақида ҳам тафсилотлар хабарлар берилмаган экан, Швецарияга кетган делегациямизнинг ҳеч бўлмаса раҳбари ким эканлиги айтилмаётганига ҳайрон бўлмаслик керак. Жаҳоннинг энг ёмон 10 та диктаторликларидан бири ҳисобланувчи Ўзбекистоннинг ахборот воситалардидан бошқа нарса кутиш ҳам мумкин эмас.