04 December 2014
09:27 - Нурсултон Назарбой ўзбекларнинг Чимкент шаҳрига келди

Қозоқларнинг давлат ахборат агентлиги Казиформ тарқатган бир неча қаторлик хабарда Нурсултон Назарбой Жанубий Қозоғистон Вилоятининг маркази Чимкент шаҳрига келгани айтилади. У Эрон ва Туркманистон президентлари билан бу уч мамлакатни боғлайдиган темир йўлининг Туркманистон-Эрон бўлимини очиш маросимидан қайтишда Чимкентга келгани кўриниб турибди. Оддий бир ташриф.

Аммо, сўнгги ўн йилликлардаги воқеалар кўрсатиб турибдики, Ўзбекистонда ҳозирча тожиклар ҳукмронлик қилаётгани, ўзбеклар миллат сифатини йўқотганидан фойдаланиб, қозоқлар Чимкент, Туркистон ва аввалиги Авлиёота, ҳозирги Тарас шаҳарларидан ўзбекларни сиқиб чиқариш билан машғуллар. Нурсултон Назарбой шу йўналишдаши ишларни яна ҳам тезлаштириш учун Чимкентга келгани хусусида ҳеч қандай шубҳа йўқ.

Унга бир нарсани эслатиш керак. Қозоғистоннинг шимолий ҳудудларида қозоқлар камчиликни ташкил қилади. Қозоқлар жанубий шаҳарлардан, яъни ўзбекларнинг тарихий жойларидан ўзбекларни сиқиб чиқариш билан эмас, шимолий ҳудудларни қозоқлаштириш билан шуғулланишлари лозим. Аҳолисининг сони кун сайин ортиб бораётган ўзбеклар эса, Чимкент, Туркистон ва Тарасга кўчадилар. Келажакда, биров истаса-истамаса, Шарқий Туркистонни ҳам ўз ичига олувчи Буюк Туркистон давлати тикланади.

Ҳозир қозоқлар ҳам шу режаларни назарда тутиб иш қилсалар яхши бўларди. Акс ҳолда, ҳамма нарсани уруш йўли билан ҳал қилишга тўғри келади.