04 December 2014
07:00 - Эронда олинган Муҳаммад пайғамбар ҳақидаги кинофильм Ислом дунёсини ғазабга солмайди

Туркияда чиқадиган энг катта “Миллиёт” газетаси эронли кинорежиссер Мажид Мажидий тарафидан олинган Муҳаммад пайғамбар ҳақидаги кинфильм Ислом дунёсини ғазабга солиши мумкинлиги ҳақида ёзди. Сабаби - бу фильмда пайғамбар ролини ўйнаётган актёрнинг юзи кўрсатилиши ва пайғамбарниннг гаплари эшиттирилиши. Маълумки, Исломда нафақат пайғамбарнинг, ҳатто оддий мусулмонларнинг ҳам расми чизилмаслиги, уларниннг овози ёзилмаслиги кераклиги ҳақида манбаси аниқ бўлмаган ривоятлар бор. Агар бу ривоятлар Оллоҳдан келган бўйруқ бўлса, Ислом дунёси ғазабга тушиши мумкин.

Аммо, Қуръондек муқаддас китобни ҳам тўғри ўқий олмаган Ислом уламоларининг иддаоларига ишонадиган аҳмоқларнинг сони кун сайин камайиб бормоқда. Шу сабабли, бу кинофильм туфайли Ислом дунёси ғазабга келмайди.

Шундай бўлса ҳам, бу хабар туфайли Ислом дунёсидаги баъзи воқеаларни эслашдан фойда бор. Бир неча йил аввал АҚШлик насронийларниннг рухонийси Қуръон китобини ёққанда, Ислом дунёсининг Афғонистон каби қолоқ мамлакатларида норозилик намойишлари бўлди ва ўнлаб мусулмонлар ўлди. Айнан ўшанда “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлат шундай деди: “Қуръон бизга Оллоҳ тарафидан берилган. Аммо китоб шаклида эмас. Кейинчалик мусулмонлар уни китоб шаклида сақлайбошладилар, тарқатабошладилар. Булар Қуръоннинг нусхаларидир, Қуръоннинг ўзи эмас. Ҳозир Қуръоннинг нусхалари компютерларда ҳам сақланади, компютер эскигандан кейин одамлар уни ахлатхонага улоқтиришади. Шу сабабли, Қуръоннинг нусхасини ёққан ёки компютерни ахлатхонага улоқтирганларга қарши чиқиш ва бу чиқиш пайтида мусулмонларнинг ўлиши – ҳали ҳам ибтидоий даражада эканлигимизни кўрсатади. Қуръоннинг нусхаларини ёққанларга эътибор ҳам бермасак, ёққанларга энг катта зарбани берган бўламиз”.

Худди шунга ўхшаб, мусулмонлар кинофильмларда Муҳаммад пайғамбарнинг кўрсатилишига қаршилик кўрсатмасликлари, аксинча, пайғамбаримизни замонавий имкониятлар доирасида кўрсатилишини олқишлашлари керак. Ҳозирги чаласавод ҳолда қолган Ислом уламолари буни истайдими, истамайдими, фарқи йўқ, келажакда пайғамбаримзнинг ҳаётини кўсатувчи юзлаб-минглаб кинфильмлар чиқади.

Расмда – Инглиз олими Вилям Мюранинг 1861 йилда чиққан “Муҳаммаднинг ҳаёти” китобидаги пайғамбарнинг расми.