03 December 2014
06:26 - Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг: Эрон ИШИДни осмондан урди
Пентагоннинг матбуот котиби Жон Кирбига асосланиб тарқатилган хабарда айтилишича, Эроннинг ҳарбий ҳаво кучлари Ироқ Шом Ислом Давлати позицияларини бомбардимон қилишибди. Жон Кирбига кўра, Эрон F-4 Phantom қирувчи учоқлар билан бир неча кун давомида ИШИДга ҳужум қилмоқда.

Франс Пресс Агентлиги Исроил Бош вазири Бенямин Натаняху АҚШни Эрон билан ҳамкорлик қилмаслик тўғрисида огоҳлантирганини ҳам гапирмоқда. У Эрондан терроризмга қарши курашда ёрдам кутиш хато эканлигини ҳам урғулаган экан.

Исроил ўз манфаатларидан келиб чиқиб, шиа ва сунний террористлар бир-бирлари билан урушга кирганига чапак чалиши керак эди. Кўриинишидан, Исроил ИШИДни жиддий куч деб ҳисобламаяпти, аммо вақтдан фойдаланган Эрон АҚШ билан алақаларини бироз бўлса ҳам илиқлаштириб олишидан қўрқмоқда..