03 December 2014
07:09 - Қурбонгули Бердумаҳаммад ва Нурсултон Назарбой Остонада икки мамлакатнинг стратегик масалаларини ҳал этишмоқда
Кеча Остонга расмий ташриф билан келган Туркманистон Президенти Қурбонгули Бердумаҳаммад ва Нурсултон Назарбой икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни янада юксак даражага кўтариш мусалаларини муҳокама қилдилар, дейилади Казинформ агентлигининг хабарида.

Нурсултон Назарбой Туркманистонни МДҲ Эркин Савдо Зонасига киришга чақирибди, аммо ҳамкасбидан ҳали жавоб олмабди.

Икки президент Қоғоғистон-Туркманистон-Эрон темир йўлининг ишга тушиши бутун Евросиё учун муҳим воқеа эканлигини таъқидлашибди, бугун Эрон Президентининг ҳам иштирокида бу темир йўлнинг Эрон-Туркманистон қисми тантанали равишда очилишидан мамнун эканликларини билдиришибди.

Умумий узунлиги 928 км бўлган бу темир йўлнинг Эрон (82 км) ва Қозоғистон (146 км) қисми тайр эканлиги ҳам хабарларда айтилади.

Икки президентнинг брифинги пайтида Туркманистон Президенти Нурсултон Назарбойга “Фахрий миллат оқсоқоли” унвони бериш маросими ҳам ўтказилибди.