
Бугун Россиянинг МТС ширкати 2,5 йиллик танаффусдан сўнг Ўзбекистонда янги ном билан қайта фаолият бошлади. Universal Mobile Systems (UMS) тамғаси остида иш бошлаган ширкат шахобчалари олдида турнақатор навбатлар юзага келди. Мобилталаблар компания симкарталарини харид қилиш ва компанияга аъзо бўлиш учун бир неча соатлаб вақтини аяшмаяпти. Чунки, МТС энг сифатли система эканлигини ўзбеклар унутган эмас.
Ширкат томонидан хизмат кўрсатиш таърифларининг жорийдаги Билайн ва Юселл компанияларига нисбатан қимматлаштирилганига қарамай, МТСни соғинганларни назорат қилишга милиция жалб этилган.
Эслатиб ўтамиз, МТСнинг Ўзбекистондаги шўъбаси 2 йил аввал солиқдан бўйин товлаш, пул ювиш ва бошқа молиявий жиноятларда айбланиб ёпилганди. Тўғрироғи, Швециядан 300 млн доллар пора олган Ислом Каримнинг Фуҳуша лақабли қизи Гулнора тарафидан TeliaSonera номли Швеция-Финландия қўшма корхонасига бериб юборилган эди. Путиннинг келиши олдидан Ислом Карим ўз хўжайини олдидаги айбини ювиш учун МТСга UMS номи остида қайтадан иш бошлашга рухсат берибди, яхши қилибди. Энди Фуҳушани уй қамоғидан ҳақиқийсига ўтказиш керак.