01 December 2014
21:43 -
Ўзбекистонда ҳар 100 минг кишига 94 нафар ОИТСга чалинган бемор тўғри келади

Аммо “Жаҳон” ахборот агентлиги Ўзбекистонда бундай беморлар сони 27,5 мингдан ошган бўлса ҳам, сўнгги 5-6 йил ичида мамлакатда ОИТСга қарши кураш хизматида салмоқли натижаларга эришилганига эътибор қаратади.
Агентлик ОИТСга қарши курашиш бўйича жуда кўп ишлар қилингани ҳақида баландпарвоз гаплар айтса ҳам, бу соҳадаги ютуқларимизни кўрсатувчи биронта рақам ҳам келтиришни унутиб қолган. Демак, Ташқи ишлар вазирлигининг хабар воситаси бўлган “Жаҳон” агентлиги ёлғон гапирмоқда, ОИТСга қарши курашиш Маркази раҳбарининг беморлар сони ортаётгани ҳақидаги маълумотларига ишониш керак.