01 December 2014
07:32 -
Навбатдаги ҳикоя: Россиядан қайтадиган мардикорлар учун Ўзбекистонда иш ерлари яратилармиш

Ҳамма ҳам билавермайдики, Ўзбекистонда ҳар йили 1 миллионга яқин иш ери яратилиши ҳақида ваъдалар берилади, аммо бу ҳикояга ишонадиган аҳмоқ топилмагани учун, миллионлаб ўзбеклар Россия ва бошқа мамлакатларга кетиб, ўша ерда мардикорчилик қилшади. Бу йил Ғарбнинг санкциялари таъсирида Россиянинг иқтисоди орқага кетишга бошлади. Энди Россияда иш топиш ҳам осон бўлмайди
Аммо, шу сабабдан юз мингглаб ўзбеклар ўз мамлакатига қайтиб, шу ерда ишлашларига ишониш мумкинми? Йўқ. Чунки, биринчидан, қашшоқ ҳолдаги Ўзбекистонда бунча иш ери яратиб бўлмайди. Иккинчидан, фараз қилайлик, шунча иш ери яратилди. Ўзбеклар Ўзбекистонга қайтадиларми? Йўқ. Чунки, Ўзбекистонад ўртача маош 80 доллар артофида. Қозоғистонда 700 доллардан кўпроқ, Россияда ҳам бундан кам эмас. Туркияда ҳам. Жанубий Осиёда ўртача иш ҳаққи бундан ҳам баландлиги ҳам ҳаммага маълум. Демак, ўзбеклар энди ўша мамлакатларга кетиб ишлашни орзу қилишади ва кетишади.
Ўзбекистонда “Бирлик” Партияси таклиф қилаётган инқилобий реформалар ўтказилмаса, мамлакат иқтисоди тузалмайди, ўртача ойлик ортмайди. Демак, мардикорлар муаммоси битмайди.
Ўзбекистон ҳукумати шунча йиллардан бери “Бирлик” Партияси ва "Ҳаракат" Агентлигининг Ўзбекистонда ишсизлик даражаси даҳшатли даражага чиққани, Ўзбекистон иқтисодининг кучи бўйича ҳатто Қозоғистонда 8-10 баравар орқада эканлиги ҳақидаги огоҳлантиришларига эътибор бермади. Ҳозир беришга бошлади, лекин ҳеч нарса қилолмайди, чунки, кеч қолди. Энди бизни инқилобий ўзгаришларгина қутқариши мумкин. Аммо, Ислом Карим ҳам, унинг командаси ҳам, бунақа нарсаларни тушунмайди.
Шундай экан, Ислом Каримнинг биттагина йўли бор: Истеъфога кетиш ва ҳокимиятни “Бирлик” Партиясига топшириш. Бу сафар таклифимизга вақтида қулоқ солинг, жаноб Президент.