
Фейсбукдаги шахсий саҳифаларга 2 ойча аввал киришга бошладим ва ўзбекларнинг аҳволини кўриб даҳшатга тушдим. Ўзбеклар миллат сифатини йўқотиб, кўпчилиги қорамолларга, зиёлиларининг кўпчилиги чўчқаларга айланганини аввал ҳам билардим. Шундай бўлса ҳам ўзбеклар тарафидан ахалтхонага, табиий, маънавий маънода, ахлатхонага айлантирилган саҳифалар одамни “дод!” дейишга мажбур қиларди. Бу ердаги ўзбеклар қирғиз фашистлари ўзбекларни тириклайин ёққани, ўзбек аёлларини подалашиб зўрлагани, 3 кунда 300 ўзбекни ваҳшийларча ўлдиргани, бир маҳаллар Марказий Осиёда ҳукмрон бўлган ўзбеклар мардикорлар подасига айланаётгани, ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан ҳам кам маош оладиган ҳолга тушгани билан ҳам иши бўлмасдан, эртаю кеч қуёш чиқиши, қуёш ботиши, ош ейиш, айшу ишрат қилиш ва туалетга бориш қандай гўзаллигини мадҳ этиш билан банд бўлганини кўриб жинни бўлиб қолиш мумкин эди.
Ахир мен шу халқнинг келажаги учун курашаман деб, компютер технологиялари ва интеллектул роботлар яратиш соҳасидаги ишимни ҳам ташлаб, фан доктори ва профессор эканлигимни ҳам бир четга суриб, “Бирлик” халқ ҳаракатига раислик қилишга рози бўлгандим. Биз бирликчилар КГБнинг агенти бўлган Ислом Каримнинг ҳамма қаршиликларига қарамасдан аввал ўзбек тилини давлат тили қилдик, кейин СССРдаги ҳамма демократик халқ ҳаракатлари ва фронтлари билан биргаликда СССРдек мудҳиш давлатни парчаладик, Ўзбекистонни мустақил қилдик. Мана энди мустақил Ўзбекистоннинг аҳволига қаранг.
Фейсбукка кирсангиз, Ўзбекистоннинг келажагини ўйлайдиган ўзбек йўқлигини кўрасиз. Айнан шундай, у ерда Ўзбек миллатининг келажагини ўйлайдиган Ўзбек йўқ ҳисоб. Ўзини ўзбек деб ҳисоблайдиганлар бордир, аммо Ўзбек йўқ ҳисоб. Кам демаяпман, йўқ ҳисоб.
Шунақа пайтда бошқа ўзбеклардан фарқим қўзғаб кетиб, қуйидаги саволларми ёки мавзулар устида ўйлашга бошлайман.
БИРИНЧИСИ. Қорамолдан қорамол, чўчқадан чўчқа, айиқдан айиқ, эшшакдан эшшак туғилиб, қорамол, чўчқа, айиқ, эшшак ва бошқа ҳайвонларнинг ҳаёти давом этаверади. Худди шунга ўхшаб, ўзбекдан ўзбек туғилади ва ўзбекларнинг ҳаёти давом этаверадими? Йўқ ва яна бир марта йўқ. Инсоннинг, қолаверса, миллатнинг ҳайвонлардан катта фарқи бор.
Фарқ шундаки, ҳайвон ўз боласини оёққа турғазгунча унга қарайди, аммо, кейин унутади. Сўнгра унинг на боласи, на подадошлари билан иши бор. Масалан, қассоб бир қорамолни сўяётганда, қолганлари ҳеч нарсага парво қилмай, ўз навбатини кутиб тураверади. Инсоннинг ҳайвондан фарқи шундаки, ота-она ўлгунча боласини ўйлайди, миллатнинг ҳайвонлар подасидан фарқи шундаки, ҳар бир инсон ўз оиласинингина эмас, ўз миллатини ҳам катта бир оиладек кўриб, унинг ҳам аҳволига, қолаверса, бутун инсониятининг аҳволига бефарқ қололмайди.
Ҳа, инсоннинг ҳайвонлардан, миллатнинг ҳайвонлар подасидан асосий фарқи шу.
Аммо, 2010 йил июнь ойида бир ҳовуч қирғиз фашистлари Ўзбекни тириклайин ёқиб, видеосини Твиттерда бутун дунёга кўрсатдилар. Ўзбек аёл-қизларини подалашиб зўрладилар, уч кунда 300 Ўзбекни ваҳшийларча ўлдиридилар. Ҳозир ўзбекларни тарихий ерларидан сиқиб чиқариш билан оворалар. Жаҳон бўйича сони 30 миллионга яқинлашган ўзбеклар эса, ҳамма тешикларини қисиб ўтирдилар ва ҳозир ҳам ўтирибдилар. Табиий, бирликчилардан бошқа ўзбеклар назарда тутилмоқда.
Шу билан ўзбеклар миллат сифатини йўқотдилар. Пода эканликларини дунёга намойиш қилдилар. Бу қандай пода - қорамолларми, чўчқаларми, эшшакларми - бошқа масала, аҳамияти бўлмаган масала.
ИККИНЧИСИ. Биз улуғ миллат эдик. Биз Ал Хоразмий, Ал Форобий, Ал Бухорий, Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Бобир каби улуғларнинг авлодлари эдик. Шундай экан, биз доим улуғ бўлиб қолаверамиз, деб ўйлайди подага айланиб бўлганини ҳам фарқига бормаётган ўзбекларнинг кўпчилиги.
Жаҳон тарихига қаранг, эй ўзбеклар! Ҳозирги замонавий цвилизациянинг пойдевориини юнонлар (билмаганлар учун – греклар) яратган. Искандар Зулқарнай ҳатто Марказий Осиёни ҳам ўз ичига олган буюк империя қурган. Аммо, юнонлар асосларини ўзлари яратган цвилизациянинг янги трендларини (қўполроқ қилиб айтсак, йўналишларини) ўз вақтида кўролмай, сезмай қолдир, ичларидан буни кўроладиган Абдураҳим Пўлат чиқмади. Натижада, Юнонистон ҳозир Ғарбий Европа деб аталадиган янги цвилизациянинг, таъбир жоиз бўлса, демократик цвилизациянинг энг қолоқ давлати. Энди улар бу аҳволдан қутулолмайдилар, чунки, вақтни қочирдилар.
Ўзбеклар ҳам айнан шундай аҳволда. Мирзо Улуғбекнинг қатлидан бери биз фақат орқага кетмоқдамиз. Бу ишнинг охирги босқичини ичимизда хира пашшадек кўпайиб кетган хоин ҳаромийлар ёрдамида бажараётган Ислом Карим раҳбарлигидаги тожиклар режими Лубянканинг топшириғини бажариб бўлди, деб ҳам ўйлашмоқда. Агар, жараёнлар шу йўналишда давом этаверса, биз дунёни қўйиб туринг, Марказий Осиёда ҳам энг қолоқ халқ ҳолига келамиз, тўғрироғи, тўда ҳолига келамиз, агар келиб бўлмаган бўлсак. Яъни, ўзбек аёллари ўзбек деган болаларни туғаверадилар, аммо булар ўзбек миллати эмас, ўзбеклар тўдаси бўлади.
* * * * *
Хўш, нима қилиш керак?
Юнонлар ўзларини тиклай олмадилар. Аммо, мен сафдошларим билан Ўзбек миллатини тиклайман. Биз ҳам вақтни қочириб бўлдик, аммо жарёнларини тескари йўлга қўйиб юбориш икониятлари бор ҳали . Бунинг устига, бўлаётган жараёнларни тўғри анализ қилиб, касаллигимизга тўғри диагноз қўйган “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси “Ҳаракат” Агентлиги бор. Диагнозларни тўғри қўйдикми, даволаш ҳам қўлимиздан келишини кўрсатиб бўлдик.
Лубянкини топшириғи билан ўзбек миллатини йўқ қилаётган Ислом Карим ўз ғалабаси билан маст эканга ўхшайди. Уни тушуниш мумкин. Фейсбук саҳифалари кўрсатиб турибдики, пода/тўдага айланган ўзбеклар ҳаётидан хурсанд. Чунки, уларни қизиқтирадиган нарса – ҳаётимиз давом этаётгани, қуёшниннг чиқиши ва ботиши, руслар тарафидан чизиб берилган чегаралар ичида осмонимиз тинчлиги, бола туғиб ўзларидан фарқ қилмайдиган янги авлод/тўда етиштириш мумкинлиги, ош ейиш ва туалетга бориш имкониятимиз чекланмаётганидир.
Миллат сифатини йўқотганимиз билан ҳеч кимнинг иши йўқ. Бошқа тарафдан, ҳаётимиз бола-чақасини ойлаб-йиллаб кўрмасдан чет элларда мардикорлик қилаётган ўзбекларнинг Ўзбекистонга юбораётган пули эвазига давом этаётгани, демак, Ўзбекистон давлат сифатини йўқотиб бўлгани ҳам ҳеч кимни қизиқтирмайди.
Айни замонда, ўзбеклар ёппасига шеър ёзадиган шоирларга айлангани ҳар қандай одамни ҳайратга солади, улуғлигимизни кўрсатгичи каби кўринади. Тез орада мен ҳам шу кайфият ичига тушдим, шекилли, ўзбек халқининг бугунги аҳволини ифодалайдиаган 8 қатор шеърни 2 дақиқади ёзиб ташладим. Илҳом келиб қолган бўлса керак, аслида, умримда шеър ёзмаганман. Аминманкки, бу сатрлар Ўзбек миллатнинг тарихида қолади. Чунки, бу - ўзбек миллатининг бугунги портретидир. Мана ўша шеърим:
Қуёш чиқди, ботади ҳам албатта,
Нонушта бор, ош ейиш бор навбатда,
Бўш қолмаймиз иккисининг орасида,
Ўтирамиз кучаниб туалетнинг бошида.
Бизга бошқа нима керак?
Ўзига бек ўзбекмиз!
Юраверсин бошқалар
Бош ишлатиб ҳар ерда.
Бунақа шеърни ўзбекдан бошқа миллат яратолмайди. Чунки, бошқалар бош ишлатиш, ўз ҳаётларини бугунгисидан ҳам яхшироқ қилиш устида бош қотириш билан овора. Биз эса, мазза қилиб, туалетнинг бошида ўтирибмиз.
Одам хато трендга тушиб қолса, ишлар шу йўналишда чуқурлашавериши ўз-ўзидан маълум. Мен билан ҳам шундай бўлди.
Ўтган якашнба куни қизим Сайёра бизни Вашингтонда ўзига ёқиб қолган бир Мексика ресторанига олиб борди. Одам шунчалик кўпки, навбатда турмаслик учун бино ташқарисидаги жойлардан бирига ўтириш таклифини қабул қилдик. Бир ҳафтача аввал ҳаво совиб кетган бўлса ҳам, шанба кунидан исишга бошлаган эди, шу сабабли ташқарида ўтирса ҳам бўлаверар эди. Кайфиятимиз кўтаринки, бутун оила шу ердамиз. Булутлар ҳам аввалги кунларга нисбатан камайиб қолгани учун, вақти-вақти билан қуёш чиқиб қоларди. Шундоқ ҳам гўзал ҳаёт жаннатдек кўриниб кетарди.
Ресторан Коннектикут Авенюда экан. Бу жой дунё давлатлари элчихоналарининг сал кам ҳаммаси жойлашган машҳур Массачусетс Авенюга жуда яқин бўлиб, баъзи элчиликлар биз ўтирган жойдан кўриниб турарди. Мана оиламизнинг кучи, ўзим, турмуш ўртоғим, ўғлим Шуҳрат ва қизим Сайёра шундай гўзал жойда ўтириб, ҳатто, баъзи элчихана хизматчиларини ҳам ҳавасга солиб, бир нарсалар ичмоқдамиз, бир нарсалар емоқдамиз.
Қуёш чарақлаб чиққан пайтда тинч ҳаётнинг гўзаллиги, айнан президентимиз Ислом Каримнинг ҳамма муаммоларни тинч йўллар билан ҳал қилиш ҳақидаги таклифларига қулоқ солган АҚШ президенти Барак Обама раҳбарлигида АҚШда тинчлик-осойишталик ҳукум сураётгани, ширинлиги билан ўзимизнинг паловдан қолишмайдиган овқатлар еб ўтириш мумкинлиги одамни шундай руҳлантириб юборардики, истасанг-истамасанг туалетга ҳам бориб турасан. Туалетларнинг тозалигига қаранг, азиз ўзбеклар. Ишлатиб бўлгандан кейин сув тушириш учун ҳеч нарса босиш ҳам керакмас, сув ўзи автоматик равишда тушади. Истасангиз, қўл артишга қоғоз сочиқ бор, истасангиз иссиқ ҳаво оқимига қўл тутиб, уни қуритиш мумкин.
Америка бой давлат. Аммо ҳамманинг ҳам бундай ресторанларга боришга қурби етмайди. Бундайлар бизга ҳавас билан қараб ўтиб кетишаётганини кўриб, мағрурланиб кетдим. 1990 йилнинг охирги кунларидан бирида “Ўзбекистон мустақил диктатура остонасида” номли мақола ёзганимни эсладим. Яхшиям ёзган эканман, мана Ўзбекистон жаҳоннинг ёнг ёмон 10 диктаторликларидан биттаси бўлди, айнан шу сабабдан, мен мазза қилиб Америкада яшаш имконига эга бўлдим. Ёзмасайдим, бу ерда ўтирмасдим.
Ўғлим ва қизим, бири олиб бири қўйиб, бизни расмга олиб ётишибди. Ҳамма ўзбекларга ўхшаб, Фейсбукга ҳаммамизнинг биргаликдаги расмларимизни қўйиш керак деб ўйладим ва қўшни столда ўтирганлардан сўрадим, улар жон деб бизни турли позалардаги расмларимизни олиб беришди.
Қизим 14 декабрда 25 га тўлади, шуни эслатсам, у дарҳол “ҳа, биринчи жублейим бўлади” деб кулди. Биз ҳам руслар орқали инглизлардан олинган “юбилей” сўзини ишлатишимизни айтдим, ундан баттар кулди. Унга ҳар доим эслатиб турадиган нарсамни яна бир марта қайтардим. 1989 йил ноябрь ойининг охирида Ўзбекистон парламентига сайлов ўтказиш кампанияси бошланган эди. Ислом Карим мендан шунчалик қўрқардики, мени у сайловларда қатнаштирмаслик учун, ўша йили 19 мартда ўзбекларни тарихда биринчи марта митингга олиб чиққаним учун устимдан яна жиноий иш очиб, ҳар куни эрталабдан кечгача Тошкент шаҳар прокуратурасида ўшлаб ўтиришарди. Қизимнинг туғилганини ўша ерда ўтириб эштганман. 14 декабрь соат 15 атрофида эди
Яна ўша кунлар ҳақида гаплашиб ўтирар экан, мен бу ерда қочиб юрганим, Ўзбекистонда амалий иш олиб бораётган ягона инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти эса, Тошкентдаги офисининг ойлик 250 доллар кирасига баъзидан пул тополмаётганимизни айтдим. Жамиятнинг раиси Василани балаларим яхши билишади, чунки, Васила янглишмасам камида 3 марта Вашингтон яқинидаги уйимизда бўлган. Қизим Сайёра, “Нега менга этмадингиз, мен бир ойлик кирасини бераман” деди. Кейин берди, Тошкентга жўнатдик ҳам. Ўғлим индамади, аммо унинг харакатерини билганим учун ўйлайманки, мана мен ўша офиснинг йиллик кирасини тўлайман дейди ахир бир кун.
Нақадар гўзал ҳаёт, қуёш чиқмади ва ботмоқда. Туалетлар текин. Болалаларим катта бўлмоқда.
* * * * *
Хуллас, жуда яхши оилавий дам олиш, овқат ейиш ва туалетга бориш маросими бўлди. Аввалдан режалаштириб қўйганимдек, уйга келар-келмас, ресторанда олинган расмларни компютерга ўтказдим ва Фейсбукга қайсиларини қўйиш учун танлов қилмоқчи бўлдим.
Эй воҳ, бу қанақа ҳаёт ўзи, қандай омадсиз одамман!!! Расмларнинг ҳаммасини кўриб чиқдим, уларни турли позаларга солиб кўрдим. Баъзиларини оёғини осмондан қилиб кўрдим. Бўлмади. Биронтаси Фейсбукда ўзбеклар яратган саҳифалардаги каби чўчқаларнинг расмига ўхшамасди. Қанақасига қараманг, у ерда тўрт нафар Ўзбекни, тўрт нафар Инсонни кўрардингиз.
Йўқ, дедим мен ўзимга-ўзим. Шундоқ ҳам шок терапияси усуллари билан анчагина ўзбекни ранжитиб қўйдим. Бу расмни қўйсам, чўчқаларнинг саҳифасини бузиб, у ерга инсонларнинг расмини тиқиштирганим учун мени ҳеч қачон кечиришмайди, яхшиси, уларни қўймаслик керак.
Шундай қилиб, ресторандаги расмларни Фейсбукдаги саҳифамга қўймасликка қарор қилдим. Унинг ўрнига ушбу лавҳани ёздим.
Бундан ҳам муҳим бўлгани шуки, Ислом Карим 26 йилдан бери менинг номимни Ўзбекистонда бирон ахборот воситасида ҳам чиқартирмаётгани каби, Олоҳ менга чўчқа бўлиш имкони ҳам бермайдиганга ўхшайди. Ростдан ҳам омадсиз инсон эканман. Профессор бўлатуриб, мен бечора Америкада мардикорчилик билан шуғулланаман. Президент бўлишни қўйиб туринг, СССР ёки Ўзбекистон Олий Советларини қўйиб туринг, биронта шаҳар ёки туман кенгашига депутат бўлолмайдиган даражадаги сифатсиз сиёсатчиман. Мана энди Фейсбукга қўйса бўладиган чўчқасифат расмим ҳам йўқлиги маълум бўлди.
Бор-эй, дедим ўзимга ўзим, чўчқа бўлиш ниятимдан узил-кесил воз кечаман. Ҳозирги ўзини ўзбек ҳисоблайдиганлар тўдаси битта аъзосини йўқотса йўқотибди-да! Балки, бу ҳам Оллоҳнинг истагидир. Бу ҳам - ҳали миллатга айлантиришимиз керак бўлган тўданинг фойдасигадир.