17 November 2014
01:06 -
ҚОТИЛЛИК ИЗЛАРИ ХИРМОН ОСТИДА ҚОЛДИМИ? (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи - №39, 15.11.2014)
Шу йилнинг 7 октябридаги “Оқ олтин тумани пахта фронтида Гулистон Давлат университети талабаси фожиали ўлим топди” сарлавҳали хабаримизда физика-математика факультети 2-босқич талабаси Бобосаидов Шамсиддин 2014 йилнинг 02 октябрь куни пахта даласида калтакланиб ўлдирилгани ҳақида хабар бергандик.
Туман прокуратураси ва ИИБ ходимлари жиноят фош этилмаслигидан манфаатдор университет раҳбариятининг: - Шамсидин тутқаноғи тутиб, тили орқага кетиб йиқилганида вафот этган., деган гапларига мос иш юритиб, гувоҳларга ҳам шундай кўргазма беришини “тавсия” қилганлар. Қотиллик гувоҳи бўлган талабаларнинг мобиль телефонларидаги тасвирлар ва қотилликга оид маълумотлар ўчириб ташланган?! Ота-онасининг сўзларига кўра Шамсидин мутлақо соғлом йигит, унда тутқаноқ хасталиги бўлмаган.
Маййитни ювган қариндошлари кўрган марҳум танасидаги жароҳат излари эспертиза хулосасига мувофиқ келмайди. Оқ олтин туман прокурорини пахта мавсумида содир бўлган ўта оғир жиноятни яширишга қандай қудратли куч мажбур этмоқда?! Бу қотиллик қурбони бўлган марҳум руҳига туҳмат эмасми?!
Ўзбекистон қонунчилигига биноан жиноятни яшириш ҳам жиноят. “Эъзгулик” жамияти Сирдарё вилояти прокурори Я.Очилов ва Бош прокурор Р.Ҳ.Қодировни мазкур жиноятни фош этиб, фуқароларнинг қонун устиворлигига бўлган ишончини тиклашга чақиради.
Холислик нуқтаи назаридан жиноятга оид муҳим маълумотлар баён этилган марҳумнинг онаси Маҳбуба Шоёқубованинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовга йўллаган мурожаатини эълон қилишга қарор қилдик.
* * * * *
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов,
Бош пркурор Рашитжон Қодиров,
Ички ишлар вазири Адҳам Аҳмадбоев,
Сирдарё вилояти прокурори Яхшибой Очилов
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Васила Иноятова
ва барча оммавий ахборот воситаларига
Сирдарё вилояти Боёвут тумани
3-Боёвут СИУ, С. Айний
маҳалласи, 6-бўлимда яшовчи
Маҳбуба Шоёқубова томонидан
О Ч И Қ ХАТ
Ўғлим Бобосаидов Шамсиддин Гулистон Давлат Университетининг физика-математика факультети 2-босқич талабаси эди. У пахта мавсумида бўлган 2014 йилнинг 02 октябрь куни соат 16:00 ларда ўқитувчисидан: - Шамсиддиннинг мазаси йўқ деб хабар келди., ўғлимга нима бўлди деб сўрасам: - судурги бериб тили орқага кетиб қолди, ўзига келмаяпти., деди...
Шу хабардан сўнг орада куёвим Юлдашев Тўйчибойга Гулистон Давлат университетида ўқитувчи бўлиб ишлайдиган курсдоши Душабоев Олим ҳам телефон қилиб: - қайнинг Шамсиддиннинг мазаси бўлмай тили орқага кетиб қолибди, декан даладан олиб касалхонага олиб кетди, далада хам, касалхонада хам ўзига келмаяпти, ахволи оғир., деган хабарни айтган. Бу шум хабар бизга етиб келгач, бизнинг уйдагилар Оқ олтин туман шифохонасига бораётганларида куёвим курсдошидан факультет деканининг телефон рақамини олиб қўнғироқ қилганида у: - Шамсиддинни вилоят шифохонасига олиб кетишди, ҳали ўзига келмади ахволи оғир., деган.
Сирдарё вилоят касалхонасининг тез тиббий ёрдам бўлимида: - бизга бунақа бемор келгани йўқ., дейишгач, ўша пайти шу жойда бўлган Акром ака деган ўликхона қоровули: - сизлар излаётган студент болани яқинда ташлаб кетишди, мен қабул қилдим., деган. Ўша пайти ўликхона олдида ҳеч ким бўлмаган, бир соатлардан сўнг Шухрат деган ички ишлар ходими йигит келганида: - тили орқага тортиб кетибди., ёрдам кўрсатамиз деб ҳаракат қилишибди, лекин уддасидан чиқа олишмабди., деб эшитганларини айтган...
Ўша пйтда факультет талабаси Барчиной Қурбонова Шамсиддиннинг акаси Шахобиддинга қўнғироқ қилиб: - курсдош қизлари Шамсиддинни далада 3,4 курс талабалари уриб ўлдиришди., деб йиғлаб ўтиришипти., деган. Факультет талабаси Раббимқулов Бекзод ҳам қўшнимиз Исмоилов Каримга: - Шамсидинни пахта даласида Ибрагимов Ҳамза Достон, Зойир деган 3-курс талабалари уришган., деб хабар берган.
Шахобиддин Оқ олтин туман шифохонасига қўнғироқ қилганида, бир шифокор: - бизга олиб келишганида жони узилган эди., деганидан сўнг, қайни укаларим Шоёқубов Садриддин, Фахриддинлар туман пракуратурасининг қабулхонасига (+998672431021) қўнғироқ қилганларида: - барча ходимлар физика-математика факультети пахта штабида., дейишган.
Улар пахта штабига етиб боришганида туман прокурори: - суриштирув олиб бораяпмиз, ким ургани, ўлдиргани ҳали аниқ эмас., деган. Шунда Фахридин: - нега аниқ бўлмас экан, бизга Қурбонова Барчиной ва Раббимқулов Бекзод деган талабалар қўнғироқ қилиб айтишди, Шамсидинни Ибрагимов Ҳамза, Достон, Зойир деган юқори курс студентлари уриб ўлдирганлар., деган. Шундан сўнг, туман покурори Қурбонова Барчиной ва Раббимқулов Бекзодларни уйғотиб., сўроқ қилишни бошлаганида Фахридин: - биз хам иштирок этайлик., десада прокурор рухсат бермаган.
Прокурор Қурбонова Барчиной ва Раббимқулов Бекзодларни сўроқ қилганидан сўнг у: - мана ўзларидан сўранглар ҳеч қандай жанжал бўлмаптику., деганида Барчиной ва Бекзодлар қўрққанларидан: - шундай, жанжал бўлмади., деб прокурорнинг гапини тасдиқлашган?! Яъни, прокурор уларни қўрқитиб, жиноятни яшириш чорасини кўрган...
Пркурор сўроқ қилганидан сўнг, Барчиной ва Беҳзодлар гўё бошқа одамга айланиб, : - судурги бериб қолганида тили орқага кетиб йиқилипти, биз шундай деб эшитдик., дейишиб ким сўраса олдинги гапларига мутлақа терс жавоб бера бошлаганлар...
Қайниларим билан гаплашган бир талаба: - 20, 30 нафар талабани туман ИИБда сўроқ қилишди, уларнинг ҳаммаси бир хилда тили орқага кетиб, судурги бериб қолди, 3 та ўқитувчи эса ёрдам берамиз деб ҳаракат қилдик лекин фойдаси бўлмади деган мазмунда кўргазма берганлар., деган. Туман ИИБ ходимлари эса: - барча гувоҳлардан кўргазма олдик, бу ерда кутишларингдан фойда йўқ., уйларингга қайтаверинглар., деганлар.
Улар яна факультет пахта штабига боришиб: - Ибрагимов Ҳамза, Достон ва Зойирлар қани., деб сўраганларида факультет декани Ш.Ашуров Ҳамзанинг алохида хонада эканлигини.айтган. Ўқитувчилар кўзларида қўрқув ва лабида титроқ билан Ҳамзани прокурор олдига олиб кирганларидан сўнг 15 дақиқалардан кейин прокурор: - мана Ҳамзани ҳам уни сўроқ қилдик у мен ўлдирмаганман деяпти., деган?!
Эртаси куни қайниларим Шоёқубов Садриддин, Шоёқубов Фахриддин, Шоёқубов Камолиддин, қайни акам Шоёқубов Сайфулло ва унинг ўғли Шоёқубов Тўйчибойлар экспертиза жараёнида қатнашиш учун вилоят шифохонасининг ўликхонаси олдида ҳозир бўлишган. Экспертиза бўлаётган жойга Гулистон Давлат университети ректори А.Эминов, физика-математика факультети декани Ш.Ашуров хамда физика-математика факультети декани ўринбосари Қ. Қўлдошовлар ҳам келишиб экспертлар билан гаплашганлар.
Экспертиза жараёнида Шамсидиннинг акаси Садриддин Шоёқубов ҳам иштирок этган. Абдукарим деган экспертиза врачи хулосасида: - Шамсиддин тезда яъни 2-3 дақиқа орасида ўлим топган. Асоратлар кучли зўриқиш, ахлат, уруғ яъни сперма чиқиши, марҳум ўнг қўли билагида иккита кўкарган излар бор кўз ости шишган. Жиғилдон, бурун, ўпка нафас олиш тешикчалари овқат билан тўла беркилган. Ўпка йўли усти қон томирлари атрофида қон қолдиқлари жуда кўп. Ўпка, юрак, жигар ва талоқ шишган., дейилган. Абдукарим акадан: - овқат нима сабабдан нафас йўлига тушиб қолган., деб сўрашганида: - қайт қилиш оқибатида бўлган., деб жавб берган. Фахридин яна: - ҳар куни қанчадан қанча одамлар турли хил сабаблар билан қайт қилишада, улар тирик, лекин нега менинг укам ўлаяпти., қайт қилганида кетидан ахлат, олдидан эркаклик уруғи отилиб чиқиши мумкинми., деганида врач қизариб, жавоб бераолмаган.
Экспертиза намуналарини ўликхонадан олиб чиқишаётганида экспертиза бош врачи нима бўлганини сўраганида бир аёл врачнинг: - наказания бўлган, наказания бўлмаса бундай бўлмайди, қаттиқ урганда., деган гапини эшитган Фахриддин врачлардан: - врач аёл наказания бўлган., деяпти бу нима дегани, менга айтинглар., деганида улар: - хали хеч нарса аниқ эмас, аниқ бўлса айтамиз., дейишган.
Экспертиза тугагач, Абдукарим деган врач: - укангизни хеч ким урмаган, ўлдирмаган., деганида Фахриддин: - Шамсидинни урганларини элликдан ортиқ талабалар кўрган, улар бизга телефон қилиб айтишди., деганидан сўнг Абдукарим ака уни бош врачнинг олдига олиб кирган. Бош врач нима гап деб сўраганида у: - Шамсидинни урганларини элликдан ортиқ талаба кўргани, кимлар ўлдирганини телефон қилиб айтишди, агар экспертиза нотўғри хулоса берса МХХга шикоят қиламиз., деганида бош врач шошманг деб туман прокурорига қўнғироқ қилиб: - марумнинг акаси келди, жанжал бўлган экан, кимлар уриб ўлдирганини талабалар телефонда айтишипти, 50 нафардан ортиқ гувоҳ бор деяпти., Сизнинг кўрсатмаларингиз билан бу ёқдаги натижалар тўғри келадими., деб сўраган?! Ҳар иккала томон суҳбати Фахридинга яққол эшитилиб тургани учун у прокурорнинг: - ходимлардан кўрсатмаларни жўнатдим, 20 дақиқаларда етиб боради., деган сўзларини ҳам эшитган. Сўнгра прокурор: - акаси ёнингиздан чиқиб кетсин, мен ўзим сизга яна телефон қиламан., деган...
Фахридан бу гапларни эшитгач: - экспертиза врачи нега ўз хулосасини прокурор гувоҳлардан ёздириб олган кўргазмаларга қараб ўзгартириши керак, демак прокурор экспертлар билан тил бириктириб жиноятни яширмоқчи., деган қарорга келган ва Сирдарё вилояти ММХ идорасига бориб юқорида бўлиб ўтган барча воқеаларни айтиб хабардор қилган. Уни қабул қилган МХХ ходими одам жўнатиб, экспертизани назоратга олишни айтиб., Фахридиннинг телефон рақамларини ёзиб олган.
Экспертизадан сўнг, таъзия куни соат 14:40ларда марҳумни ювиш учун кирган Шоёқубов Садриддин, Шоёқубов Мирзоахмад, Азизов Мавлон, Ражабов Ёрбек ва Ёров Бобо акаларнинг айтишича: - Шамсидиннинг ўнг елкаси қорайиб кўкарган, орқа икки елка қисми хам қорайиб кўкарган., экан. Ушбу холис инсонларнинг кўрганлари қасамхўр эксперт хулосасидан юз карра афзал.
Ўғлим Шахобидин хам шу университетнинг физика-математика факультетининг 4-босқич студенти. Унга шу факультетнинг 1-босқич талабаси Сафаров Бахтиёр: - бу жанжал юқори курс студентлари Ҳамза, Достон ва Зойирлар қуйи курс талабаларидан "пахта тўйи"га деб 30 000 сўмдан пул талаб қилиши оқибатида содир бўлди., деб айтган. Ўғлимнинг айтишича пахта тўйи деган нарса анча йиллардан бери ўтказилар, ҳар йили пахта тўйи учун мажбурий равишда қуйи курслардан пул йиғилар экан. Ўтган йили 10-октябрда нишонланган тўйга ҳам 4-курс талабалари бош бўлиб, ўқитувчилар ҳам бирга ароқ ичиб кайфу сафо қилишган экан.
Ҳамза торозибон қуйи курс талабаларини калтаклаб пахта тергизгани, терган пахта учун олган пулларини ториб олганига ўғлим Шахобиддин ва бошқа талабалар гувоҳ бўлган. Бу зўравонликлардан зада бўлган талабаларнинг шикоятларига факультет рахбарияти чора кўрмагани оқибатида ўғлим Ҳамза ва унинг шериклари томонидан ваҳшийларча ўлдирилди!
Ҳамза, Достон ва Зойир кабилар факультет рахбарига пора бериб тарозибонликни қўлга олгач, қуйи курс талабаларини калтаклаб хўрлаганларида, порахўр домлалар соя-салқинда еб ичиб дам олиб ётишар экан. 2014 йил 28-сентябр куни факультет ички штаби бошлиғи Ш.Ниёзов математика йўналиши 4-курс талабасига: - кичкина курсларни эпласанг ур, урсанг кўкармайдиган жойига ургин, деб танбеҳ берганлигини ўғлим Шахобиддин ўз қулоқлари билан эшитган. Тарозибон Ҳамза, Достон ва Зойирлар 1 кило ҳам пахта термасада бошқа талабалардан тортиб олинган ва тарозидан уриб қолинган пахталар хисобига ўзларига ҳар куни 100 килолаб пахта ёзганлар. Порахўр раҳбар улардан сен тарозибон бўлсанг, 100 кило пахта теришга қачон улгурдинг., деб сўрамайдилар, чунки тиллари қисқа!
Шахобиддин 2014 йил 4-октябр куни курсдошларига телефон қилганида, Шамсидин вафоти муносабати йиғилиш бўлганида факультет декани содир бўлган қотилликни хаспўшлаб: - озгина муаммо бўлиб қолдида., деганида талабалар уввос солиб йиғлаб юборганларини айтган. Бу фарёд сабаби улар Ҳамза, Достон, Зойир деган ваҳшийлар Шамсидинни уриб ўлдирганига гувоҳ бўлсаларда прокурор ва домлаларининг таъзийқидан қўрқиб дардларини ичга ютишга мажбур этилган бечоралар.
Мен умр бўйи пахта даласида ишладим, турмуш ўртоғим Пардабой Шоёқубов оддий тракторчи. Ўзимиз ўқимадик фарзандларимиз ўқисин деб орзу қилгандик. Бир қизим Гулистон Давлат университетининг физика-математика факультетини битирган. Емай, ичмай яна икки ўғлимни ҳам ўқитаётган эдик. Уйдан соғ – омон кетган ўғлимни пахта даласида уриб ўлдирдилар. Бу ҳам камдай, тутқаноқ тутди, тили орқага кетди., деб қабрда ётган боламга туҳмат қилганларни Худога солдим! Эрим тракторчи бўлсаям, жуда ғурурли инсон. Бутун дарди ичида, кундузи чурқ этмасада, тунлари уйқусираб: - ҳамзасиниям, зойириниям, прокурориниям янчаман., деб алаҳсирайди шўрлик. Бир томондан тўғри, чунки қотилликни яширганлар ҳам қотилларнинг шерикларидир!
Қотилликга гувоҳ бўлган талабаларга туман прокурори: - бу жуда оғир сиёсий нарса. Агар, тўғрисини айтаман деб хато қилсаларинг нафақат ўзларинг, оила аъзоларинг учун ҳам оқибати яхши бўлмайди., деб насиҳат қилгани ҳақида ҳам эл орасида гап – сўзлар юрипти. Ҳақиқатни яшириб бўлмайди, ўғлим Шамсиддинни пахта даласида юқори курс “дедлари” уриб ўлдирган., деган гапар нафақат университет, бутун республикада шов-шувга айланиб, интернет сайтларида фото ва видео кўринишида маълумотлар пайдо бўлганлиги айтилмоқда.
Ўғлимнинг таъзиясига келган курсдошлари биз узоқда эдик хабарсиз қолдик., дейишди. Ёнида ким борлигини сўраганимизда Ихтиёр деган курсдошимиз бор эди дейишди. Шу воқеадан бир икки кун илгари Шамсиддин синфдоши Босимов Диёрга: - бунақа ўқишгаям минг лаънат, пахтага олиб чиқиб қулдай ишлатишади, кам тердинг деб уришади, пул бер дер калтаклашади., бундай ҳаётдан зада бўлиб, эзилиб кетдим., деб айтган экан.
Агар, ўғлимнинг бунчалик ҳаётдан тўйиб қийналганлигини билганимда ўқишигаям минг лаънат деб юбормас эдим. Бу ҳукумат одамлари интизомни сақлайолмаса болаларни нега пахтага олиб чиқади?! Пахта инсондан азизми?! Ҳеч кимнинг боласи ўлмасин, лекин жиноятни яшираётган туман прокурори, мелиса, экспертларнинг болаларини келаси йилги мавсумда пахта даласида Ҳмзага ўхшаган бирор зўравон уриб ўлдирмаслигига кафиллик беради?! Вилоятимизга кираверишда Сизнинг: - ўзбек халқи мустақил Ўзбекистон давлатининг тарихий бойлигидир., деган жуда катта қилиб ёзилган шиорингизни ўқиганда барчамиз ғурурланамиз. Шу боис шахсан Сизга мурожаат этиб, сўрашга мажбурман.
Муҳтарам Президентимиз Ислом Абдуғаниевич!
Бугун ўғлим Шамсидин вафот этганига 43 кун бўлди. Қотилликни ўз кўзи билан кўрган талабаларни қўрқитиб, ёлғон кўргазма ёздириб олиб, қотилликни яширишга зўр бериб кураш олиб бораётган Оқ олтин туман прокуроридан жиноятни фош этишни кутишда ҳеч бир мантиқ йўқ?! Вилоят прокурори Я.Очилов ҳам жим?!
Ҳали чимилдиқ кўрмаган суюкли ўғлидан жудо бўлган мендай бир муштипар онанинг энди Сиздан бошқа ҳимоячиси қолмади! Шу боис Сиздан:
- Ўғлимни Шамсидинни пахта даласида курсдошлари кўз ўнгида калаклаб ўлдирган қотиллар, жиноятни яшираётган мунофиқлар ҳалигача жазолангани йўқ. Шу боис мазкур қотиллик бўйича жиноят ишини Республика Бош прокуратурасига топширишингизни;
- Мен мунофиқ прокурорлар назорати остидаги туман, вилоят экспертизаларига ишонмайман, шу боис Х.Сулаймонова номидаги Республика экспертиза маркази томонидан қайта экспертиза ўтказилишида амалий ёрдам бериб, марҳум ўғлимга шаънини таҳқирловчи туҳматлар бартараф этилишида оталарча ёрдам беришингизни сўрайман!
Шоёқубова Махбуба
15.11.2014 йил.
+998945828305