16 November 2014
17:34 - “Ҳаракат” хатқутисидан: Ўқувчиларимиз хатоларимизни топиш билан овора. Офарин!

Исмини кўрсатмаган ўқувчимиздан қуйидаги хатни олдик:

Австралияда утаётган саммитда Пекиндаги ахвол....номли маколада Шимолий Африка Республикаси деб узингни шарманда килдинг кур савод Абдурахим , сан качон урганасан саводли узбекча ёзишни асли тожик Абдурахим , Шимолий Африка БРИКС аъзоси эмас кейин унака Республикани узи йук балки Жанубий Африка Республикаси бор.

Сиёсий саводсиз хам экансан Абдурахим хунаса нимага чунки сиёсий анализ жуда сайёз. Бу АПЕК ва Г20 пиар йигилиш булган булса хам аммо дунё узаро ракобатни кескинлаштриш емас балки минималлаштиришга келишмокда, келишув узаро йигилишларда эришилади шундай келишув жараёни Гарбни Осиёга савдо ва интеграциялашув имконятларни бериши, буни учун Осиё ва бошка минтакадаги давлатларини фикрини урганиш хамда уз фикрини маслахат тарзида етказиш , бу албатта жуда мураккаб ва узок мулокатлар жараёни аммо буни амалга оширса булади.

“Ҳаракат” хатқутисидан: Ҳамма нарсани Абдураҳим Пўлатга юклайверманглар, азизлар. Бутун бошли замонавий ва ўзбек тилилдаги ягона ҳақиқий хабар агентлигини Абдураҳим Пўлатнинг якка ўзи олиб бормоқда деб ўйласанглар, уни Оллоҳдан ҳам кучли эканлигига имо-ишора қилишку! Наҳотки у киши Шимолий Африка Республикаси деган давлат йўқлигини билмайдиган даражада аҳмоқ деб ўйлайсизлар. Ундай деб ўйласанглар, “Ҳаракат” сайтига кириб нима қиласизлар? Бир неча кун аввал БМТнинг Бош Котиби Пан Ги Мун Австралияни янглишиб Австрия деб айтворди. Нима бўпти? У дарҳол ҳазил ҳам қилиб қўйди: “Австрияда кенгуру йўқлигини биламан.”

Абдураҳим Пўлат ҳам шу усулда хазил қилиб, “Қора танлилар Африканинг шимолида эмас, жанубида яшашини, шимолда Қуръонни ҳам ўқишни билмайдиган оқ танли араблар яшашини биламан” деб жавоб беришини кутмоқдамисиз?

Жиддийроқ бўлинг, азиз ўзбеклар. Хато кўрсатилгани учун эса, раҳмат. Уни тузатиб қўйдик.

Хатингизни иккинчи қисми эса, бизга ғаразлик билан ҳар қандай пасткашликка тайёрлигингизни кўрсатади, холос, азиз ўқувчимиз. Айнан “Ҳаракат”нинг хабарларида жаҳонда биринчи бўлиб “ОТИҲ ва G20 каби саммитларнинг биттагина фойдаси бор, у саммитлар баҳонасида дунё лидерлари ўзаро иккилик учрашувлар ўтказиб олишади, глобаллашув асрида бу жуда ҳам муҳим” деб қайта-қайта ёзилмоқда. Хабарларимиздан бирига ўзбек мақолига ўхшатиб “Саммит баҳона учрашувлар ғанимат” сарлавҳаси қўйганимиз - ўзбек хабарчилигининг тарихида қоладиган ўта чиройли воқеадир.