16 November 2014
15:51 -
Кулгили хабар: Гуржистон Бош вазирининг Ўзбекистонга ярим йилдан кейин қиладиган ташрифига ўта жиддий тайёргарлик бор

Аммо, қаранг, икки мамлакат ташқи ишлар вазирлари Абдулазиз Комил ва Тамар Беручашвили бу ташриф ҳақида шу кунларда телефон орқали гаплашишибди. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигининг раҳбарияти 3 ва 10 ноябрь кунлари Гуржистоннинг Тошкентдаги элчиси билан 2 марта учрашиб, бу ташриф ва икки тарафлама алоқаларни муҳокама қилишибди.
Хўш, нима бўлмоқда ўзи?
Юқорида икки мамлакат бир-биридан мутлақо фарқли эканлигини айтдик. Аслида, битта умумий жойимиз бор. Ўзбекистон Президенти Ислом Карим ва Гуржистонда ҳеч қандай лавозими бўлмаса ҳам, унинг ҳақиқий хўжайини бўлган миллиардер Бидзина Иванишвили Кремлнинг вассалларидир. Демак, Путиндан сигнал келган: Икки мамлакат алоқалари ривожланаётганини ҳеч бўлмаса “хўжа кўрсинга” намойиш қилинг.
Хитойда ОТИҲ ва Австралияда G20 саммитларида ўзини дунёнинг марказида турган сиёсатчи қилиб кўрсатишга уринган Владимир Путин ҳеч нарсага эришолмади. У шундай бўлишини саммитлардан олдинроқ тушуниб етганига шубҳа йўқ. Энди унинг ўз вассаларини атрофида жиплаштириш билан шуғулланишдан бошқа иши қолмади. Аммо, тушуниш керакки, Бидзина Иванишвилининг қўғирчоғи Ираклий Гарибашвили янаги йилнинг апрель ойигача ҳукумат бошида қолишининг эҳтимоллиги кўп эмас. Кеча у Тбилисида Саакашвили тарафдорларининг митингини куч билан тарқатиб юборишдан қўрққани ҳам бекорга эмас.
Ҳозир дунё стратегик ўзгаришлар ва ундан кейин юзага келадиган янги кўриниш арафасида. Ўзбекистон-Гуржистон муносабатларининг келажагини Абдураҳим Пўлат ва Михаил Саакашвили каби сиёсатчилар белгилайди.