Ўзини Ироқ Шом Исломий Давлати ва ҳатто Халифалик деб эълон қилишгача борган исломий террористлар гуруҳи калла кесиш ва тошбўрон қилиш устаси эканлигини кўрсатиб бўлганди. Улар бир неча марта ўз қурбонларин чормихлаб, чормихланган ҳолда шаҳар кўчаларига ҳам ташлаб кетишган экан. Мақсад – ҳаммани қўрқувга солиш, ҳаммани сўзсиз ўзига бўйсунадиган қилиш.ИШИД Ироқда ва Сурияда жуда кўп одамларни шу йиллар билан қатл этгани ҳам маълум.
Мақсадига етолмаётган ИШИД ўз ўлими олдидан бошқаларни ўлдириш соҳасида кашфиятлар қилишга бошлабди. Бу террористлар ўз ичларидан чиққан бир сафдошларини билинмаган сабаблар билан ўлимга ҳукм қилиб, кейин ҳам калласини кесибдилар, ҳар чормихлабдилар. Бу ҳам камлик қилган шекилли, калласи кесилиб чормихланган одамнинг расмини Интернетда тарқатибдилар.
Ривожланган давлатларда кашфиётларни рўйхатга олишади, кашфиётчи ёки кашфиётчиларга махсус гувоҳонома ҳам беришади. ИШИД ўша ерларга мурожаат қилиб, қилган кашфиёти учун гувоҳнома олса бўлади. Сўнгги юз йилларда ҳеч бир янгилик яратмаган мусулмонлар бундай кашфиётни рўйхатлаштириб қўйганлари яхши.