15 November 2014
22:46 -
Тбилисида Саакашвили тарaфдорларининг митинги бўлди

Митинг қатнашчилари Саакашвилининг ҳокимиятга олиб келган “атиргуллар инқилоби”нинг номи берилган Атиргуллар майдонида тўпланиб, Руставели проспекти бўйлаб мамлакат парламенти биноси олдигача келдилар. Айнан шу ерда Саакакшвили лидерлик қиладиган Умуммиллий Ҳаракат Партиясининг лидерлари ва оддий митингчилардан нутқ сўзлаганлар бўлди. Митинг Михаил Саакашвилининг Киевда туриб қилган мурожаатини катта телеэкранлар орқали намойишчиларга кўрсатиш билан тугалланди. У бугун Иванишвилининг битган куни эканлигини айтиб, бугунги акцияни “ор-номус паради” деб атади.
Ҳамма нутқчилар Россиянинг агрессорлик сиёсатини, феълан Россияга хизмат қилаётган Гуржистондаги Бидзина Иванишвили режимини қораладилар, Гуржистонда демократик реформаларни чуқурлаштириш ва Европа Иттифоқига қўшилиш режаларини тезлаштириш кераклиги ҳақида гапирдилар. Бу йўлдаги асосий тўсиқ ҳозирги режим бўлгани учун ундан тезроқ қутилиш кераклигиурғуланди.
Митингда ҳеч қандай кутилмаган нарсалар юз бермади, полиция тинчликни сақлаш билан машғул бўлди, намойишчиларга қарши уюштирилиши мумкинлиги ҳақида гапирилган провокациялар бўлмади.
“Ҳаракат”нинг фикрича, Бидзина Иванишвилининг қўғирчоғи бўлмиш ҳокимиятдаги “Гуржилар Орзуси” коалицияси ичида жанжаллар бошлангани туфайли, ҳокимиятдагилар ўз-ўзи билан овора бўлгани учунгина Саакашвили тарафдорларига қарши ҳеч нарса қилинмади. Тўғрисини айтса, ҳеч нарса қилинмади ҳисоб. Аммо, коммунистича шанбалик эълон қилиб ва у ерга ҳаммани ҳайдаб, намойишга бўлган қизиқишни камайтиришга уриниш фойда бермади.