14 November 2014
22:18 - Ўзбекистонда яна бир вазир ўринбосари ўрни тўлдирилди
Бир муддат аввал Россия Федерациясига мамлакатимизнинг элчиси сифатида жўнатилган Акмал Камоловнинг ўрни тўлдирилди. Яъни, Президент Ислом Каримнинг бугунги фармони билан Иброҳим Эргашев Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Иброҳим Эргашев муқаддам «Ўзинтеримпэкс» ширкатига раҳбар бўлган, ўтган йил охирида юқоридаги вазирликка вазир ўринбосари бўлиб келган. Мана энди биринчи ўринбосар бўлибди. Вазирнинг пайтавасига қурт тушган бўлса ажаб эмас.