
Ҳазрати пайғамбaр Муҳаммад алайҳи саломнинг муборак соч толаси ва фойдаланган икки пиёласи Чеченистонга тортиқ қилинди. Чеченистон Президенти матбуот хизматига кўра, «Грозний» аэропортида Ўзбекистондан юборилган табаррук нарсаларни Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров, республика раҳбари маъмурияти ва ҳукумати раиси Магомед Даудов, ҳукумат аъзолари ва уламолар кутиб олишган.
Маълум бўлишича, ушбу муборак ашёларни Қодировлар оиласи, тўғрироғи, шахсан Рамзан Қодировга ҳурмати белгиси сифатида ёдгорликларнинг ҳозирги эгаси – Абдулҳафиз Хон Тўра жўнатган. Бу шахс Рамзан Қодировга совға “йўллашда” сиёсий хато қилмаслик учун Пайғамбар (с.а.в.)нинг бир соч толаси Ўзбекистонда қолгани, иккинчиси эса Чеченистонга – ўзбек ва чечен халқларининг биродарлиги тимсоли сифатида юборилганини айтибди.
Расмда - Муҳаммад алайҳи саломнинг мақбараси.