14 November 2014
20:49 -
Тошкент аэропортида Эбола вируси топадиган тепловизорлар ўрнатилди
Эбола вируси тарқалишига қарши кураш ишлари доирасида Тошкент халқаро аэропортининг учиб келиш залларига ҳар бир авиайўловчини тиббий кўрикдан ўтказиш учун замонавий тепловизорлар ўрнатилди, деб хабар қилди Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги. Тепловизорлар Тошкентдан ташқари, сайёҳлар ва тадбиркорлар кўп бўладиган Бухоро, Самарқанд, Урганч ва Навоий аэропортларига ҳам ўрнатилган.
Тиббий мониторинг ишларини олиб бориш учун «Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг Давлат Санитария-эпидемиология маркази санитар-назорат бўлими мутахассислари билан бирга Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги вирусология ва эпидемиология, микробиология ва инфекцион касалликлар илмий-тадқиқот институтлари клиникалари шифокорлари ҳам жалб этилган, дейилади хабарда.
Аввалроқ, Ўзбекистоннинг сайёҳлик компанияларига Эбола вируси тарқалган ва бу касаллик қайд этилган мамлакатларга сайёҳлик ва бошқа сафарларни ташкил этишни вақтинча тўхтатиш ҳақида кўрсатма берилганди.