14 November 2014
18:15 -
Қизиқ: Покистонликлар вундеркиндлашмоқда!

Аввалига уни ёшлиги туфайли тестларга қўйишмабди, чунки у университетда ўқийдиган ёки уни битирганлар учун мўлжалланган экан. Аммо, охирида уни шу йил йил сентябрь ойида Бирмингем Университеда ўтказилаётган 'Supporting Windows 8.1' тестига киритишибди ва болакай тестдан ўтибди.
Отасининг айтишича, Аян уч ёшлигидан компютерларга қизиқарди. Ҳозир у бола 6 ёшга тўлибди, келажакда математика ёки компютерлар бўйича мутахассис бўлмоқчи.
Покистоннинг Лаҳор вилоятида яшаган оила 2009 йили Англияга кўчиб келган экан. Ота-оналари 35 ёш атрофида. Аяннинг 3 ёшли укаси ҳам бор.
Хабарда айтилишича, бундан аввалги энг ёш IT мутахассис ҳам покистонлик эди. У – 6,5 яшарлик Мехроз Явар.
Ростдан ҳам савол туғилади: Покистон вундеркиндлашмоқдами?
The Daily Express газетасидаги расм бир неча йил аввал олинганга ўхшайди.