14 November 2014
01:22 -
Ўзбекистон коррупциянинг гуркираши бўйича бу йил ҳам илғорлар қаторида, юрт ичидагина унга қарши самарали курашиш мумкин
Қароргоҳи АҚШда жойлашган TRACE International халқаро уюшмаси жаҳоннинг 197 мамлакатидаги вазиятни ўрганиб чиқиб, улардаги коррупция даражасини кўрсатувчи рўйхат тузибди. Коррупция энг кам даражада бўлган, яъни рўйхатнинг бошида турган давлатлар қуйидагилар - Ирландия, Канада, Янги Зеландия, Гонконг, Швеция.
Ўзбекистон эса охиридан 4-чи ўринга, яъни 194-ўринга қўйилган. Мамлакатимиз коррупциянинг гуркираши бўйича фақатгина Ангола, Яман ва Нигериядан орқада экан. Марказий Осиё мамлакатлари орасида Туркманистон 115, Қозоғистон 141, Қирғизистон 161, Тожикистон 182 ўринга қўйилган.
Турли рейтинглар тузувчи ташкилотлар каби, коррупция масалалари билан шуғулланадиган нуфузли Transparency International ташкилоти ҳам Ислом Каримга кўра гуллаб-яшнаётган Ўзбекистонни “кўролмай” қолганга ўхшайди. Бу ташкилот ўтган йилги коррупция даражасини кўрсатувчи рўйхатда Ўзбекистонни рўйхатнинг охиридан 6-чи ўринга қўйганди. Бу йил ундан ҳам ёмон ўринга қўйибди.
Маълумки, Ўзбекистон инсон ҳақ-ҳуқуқларини поймол қилиш бўйича ҳам илғорлардан. “Ҳаракат” Агентлиги инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан мамлакат ичкарисидагина самарали кураш олиб бориш мумкинлигини айтиб, юрт ташқарисига қочволган масхарабоз “ҳуқуқ ҳимоячилари” устидан доим куларди. Унинг позицияси коррупцияга қарши кураш бўйича ҳам айнан шундайдир. Юрт ичида фаолият олиб борадиган демократик мухолифатгина бу йўналишда амалий иш қилолиши мумкин.