13 November 2014
23:53 - Мана буни иш деса бўлади: Қримтатарлар ҳарбий батальон тузиши мумкин
“Петр Порошенко Блоки” рўйхатидан қайтадан Олий Радага депутат қилиб сайланган қримтатарларнинг миллий лидери, Украина Президентининг қримтатарлар масалалари бўйича вакили Мустафа Жамилўғли Петр Порошенко билан жанубий йўналишдаги қримтатарлар батальони тузиш ҳақида гаплашди, дейилади УНИАН агентлигининг “Петр Порошенко Блоки” матбуот хизматига асосланиб тарқатган хабарида.

Бу хабарни тасдиқлаган Мустафа Жамилўғли ҳозирнинг ўзидаёқ 450 нафар қримтатари турли ҳарбий батальонлар таркибида Донбасда олиб борилаётган антитеррористик операцияларда иштирок этаётганини таъкидлабди. Уларнинг ота-оналарини Қримда рус босқинчиларининг босими остида қолдирмаслик учун, уларнинг исми-шарифлари сир тутилмоқда.

Украинлар ва қримтатарлар бирлашса, Қрим озод бўлади, дейди ишонч билан Мустафа Жамилўғли.

Қримтатарлари шундай батальон тузса, унга туркий давлатлардан жуда кўп ёшлар келиб қўшилиши аниқ, дейди мухбиримиз.