13 November 2014
23:33 -
Ўзбекистон Бирлашган Араб Амирликлари билан муҳим келишув имзолади
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига кўра, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Ниғматилла Йўлдошев ҳамда Бирлашган Араб Амирликлари Адлия вазири Султон бин Саид Ал Бади томонидан жиноятчиларни ўзаро тутиб топшириш ҳақидаги битими имзолнди. Имзоланган уч келишувнинг асосийси бўлган мазкур ҳужжат Ўзбекистон учун ниҳоятда муҳим, чунки, ҳукумат таъқибидан қочган кўплаб нуфузли юртдошларимиз Дубайда жон сақлашмоқда. Улар орасида номдор бойлардан тортиб, Ўзбекистонда исталмаган шахсларгача бор.
Шунингдек, БАА-Ўзбекистон томонлари қамоқлардаги маҳкумларни ўзаро экстрадация қилишга оид яна икки шартнома имзоланган.