13 November 2014
22:42 - Ўзбек чегарачилари қирғиз фуқаросини отиб ўлдирд, унинг миллати нима?
Бугун Қирғизситон Давлат чегараларини қўриқлаш хизмати Андижон билан Жалолобод вилоятлари ўртасидаги баҳсли чегара ҳудудида чеграчиларимизнинг Қирғизистон фуқаросини отиб ўлдигани ҳақида маълум қилди. Воқеа айнан бугун бўлган.

Қонли одисадан сўнг чегарачиларимиз қирғиз ҳамкасблари билар воқеа жойида ўзаро учрашиб, гаплашиб олишибди. Аммо бу учрашув тафсилотларига на Ўзбекистон, на Қирғизистон тарафи тўхталмади.

Эслаш жоиз, уч кун аввал ҳам чегарачиларимиз Қирғизистон фуқароларига қарата ўқ отган ва икки нафари қоидабузарни жароҳатлаганди. Ўзбекистон томони икковлонни контрабандада айблагани ҳам маълум.

Қирғизистон томони бу воқеалар бўйича дод-вой солмаётгандан тахмин қилиш мумкинки, ярадор бўлганларнинг ҳам ўлдирилганнинг ҳам миллати ўзбек бўлган. Қирғиз фашистлари чапак чалмоқда: ўзбеклар бир бирини қириб йўқ қисин!