13 November 2014
21:25 - Сенаторлар 2015 йилги Давлат бюджетини унинг қанчалигини ҳам билмасдан тасдиқлашди, бу миллатга қарши жиноятдир


Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати матбуот хизматига кўра, 13 ноябрь куни сенат аъзолари ялпи мажлис ўтказиб, 2015 йилги давлат бюджетини тахминан 1,8 триллион сўмлик ёки прогноз қилинаётган ялпи ички маҳсулот (ЯИМ)нинг 1 фоизи миқдоридаги дефицит билан тасдиқлабди. Келаси йил бюджетининг даромад қисми ЯИМнинг 20,2 фоизини, харажат қисми эса ЯИМнинг 21,2 фоизини ташкил этади.

2015 йилги давлат бюджетида ижтимоий харажатлар ҳажми жами харажатларнинг 59,2 фоизини ташкил этади – бу 2014 йилги кўрсаткичдан 1,2 баробар кўп.

Иқтисодиёт учун харажатлар ЯИМнинг 2,3 фоизини ташкил этади, аҳоли пунктларини ободонлаштириш, жумладан, қишлоқ жойлардаги йўлларни капитал ва жорий таъмирлаш учун харажатлар ЯИМнинг 0,4 фоизини ташкил этади – бу 2014 йилгидан 1,3 баробар кўп.

Кўриб турганингиздек, маълумотда Давлат Бюджетининг умумий миқдори масаласида бирор рақам йўқ. Агар ахборотга мантиқий ёндошилса, мамлакатнинг Ялпи Иқтисодий Маҳсулоти ҳажми 2015 йилда 100 триллион 800 миллиард сўм (расмий курс билан ҳисоблаганда 42 миллард АҚШ доллари) атрофида бўлиши кутилмоқда. Давлат бюджети эса ана шу миқдордан бир фоиз кам этиб белгиланган. Вҳоланки, бу йил ЯИМ ҳажми тахминан 56 миллиард долларга тенг бўлиши, яъни, масалан, Қозоғистондан 5 баравар кам бўлиши тахмин қилинмоқда эди.

Сенатнинг ялпи мажлисида иштирок этган маҳаллий хурналистларидан бирига кўра, бюджет муҳокамаси даврида бюджет миқдорига доир ҳеч қандай рақам эълон қилинмади.

Бирорта сенатор бюджетнинг қанчалигини ҳам суриштиргани йўқ. Демак, ўзбекнинг душманлари бўлан сенаторлар бу борадаги ҳар қандай рақам мамлакатдаги асл вазиятни кўрсатиб, ҳукуматни шарманда қилишдан ташқари, миллатни қўзғолонга чақиришини яхши биладилар ва режимнинг ҳамма тармоқлари каби ўзбекларни алдаш билан оворалар.