13 November 2014
09:17 -
Сенсация: Озорбайжон арманиларнинг ҳарбий вертолетини уриб туширди

Аслида, икки мамлакат тахминан 25 йилдан бери феълан уруш ҳолатида эканлиги, арманилар Озорбайжоннинг 20 фоиз ҳудудларини ишғол қилиб турганини ҳисобга олсак, битта вертолётнинг уриб туширилиши оддий воқеа бўлиши керак. Аммо, бу воқеани сенсация деб баҳолашимизнинг сабаби шундаки, Озорбайжон ўз ерларини озод қилиш учун биронта амалий иш қилагани ёки қилмоқчи бўлгани ҳақида маълумот йўқ. Озорбайжон ўз ерларини йўқотганига кўникиб бўлгандек кўринарди.
Ҳатто, Озорбайжон мухолифати ҳам ўз ерларини озод қилиш учун ҳеч нарса қилмаётган режимни танқид қилганини кўрмайсиз. Демак, кечаги воқеа, ростдан ҳам, сенсация.