13 November 2014
08:38 -
Қозоғистонда McDonald's ресторанлари 2015 йилда иш бошлайди

Маълумки, McDonald's дунёнинг бу соҳада биринчи ўринда турган бренди. Унинг жаҳон бўйлаб 35 мингдан кўпроқ ресторани бор, улар ҳар куни 70 млн кишига хизмат кўрсатадилар.
Аслида, дейди мухбиримиз, Қозоғистонда McDonald's ресторанлари очилишидан эмас, шу пайтгача очилмаганидан ҳайрон бўлиш керак. Чунки, қўшнимиз, биздан фарқли ўлароқ, ҳамма нарсага очиқ давлат.
Бундан ташқари, Қозоғистон Россиянинг ҳам ҳар тарафлама яқин ҳамкори ва иттифоқчиси. Ҳозир Ғарбнинг санкциялари остида қолган Россия ўзича қасд олиш учун Россияда ишлаётган McDonald's ресторанларига ҳам ҳужум бошлади. Бир қанча ресторан гўёки санитария қоидаларига жавоб бермаётгани туфайли бекитилди, баъзилар бекитилиш арафасида. Бундай шароитда, Қозоғистоннинг ҳеч бўлмаса McDonald's масаласида ўзини мустақил тутаётгани ҳам эътиборга лойиқ.