12 November 2014
20:48 -
Ўзбекистонда янги телеканал иш бошлади, унинг бошқаларидан нима фарқи бўлади?
Бугун соат 17:00да “MY5” телеканали ўз дастурларини тест режимида эфирга узатишни бошлади. Янги телеканал “Менинг юртим” деб номланиб, “MY5” белгиси телеканал номининг бош ҳарфларидан олинган. “5” рақами эса унинг зўрлигига ишора эмиш. Реклама роликларига кўра, телеканал “Сирдошлар”, “Беш кетдим”, “Бешинчи фасл”, “5+5”, “Топ дизайнер”, “Ошхонада бир кун”, “Beauty Show”, “Kino Life” каби муаллифлик кўнгилочар дастурлар ва “Хизмат доирасида” ток-шоуларини намойиш этади.
“Бундан ташқари мусиқий-кўнгилочар дастурлар телеканалнинг асосий эфир вақтини қамраб олган. Кун давомида ўзбек ва хориж мусиқасининг энг сара клиплари эфирга узатиб борилади” дейилади маҳаллий матбуотда телеканал ҳақидаги хабарларда.
Шунингдек, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси негизида янги «Маҳалла» телеканали очилиши режалаштирилмоқда. 2014 йил 1 декабрдан ишга туширилиши кўзда тутилган янги телеканал ўз фаолиятининг илк даврида суткасига олти соатдан эфирга чиқади.
Бу каналлардан моҳиятан янгилик кутиш ўринсиз, дейди мухбиримиз телерадиокомпаниядаги манбаларига иқтибосан. Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг мақсади миллий туйғуси ўлиб бўлган, миллий ғурур нималигини унутган ўзбекларнинг пода сифатини ўзгартирмаслик. Бу телеканаллар ҳам шу ишга хизмат қилади.
Қолаверса, ўзбекларнинг, биринчи навбатда, зиёлиликка даъво қилаётганларнинг ўзгариш нияти ҳам йўқ. Буни ўзбекларнинг Фейсбукдаги аянчли аҳволидан ҳам кўрса бўлади