12 November 2014
19:39 - Украина Ўзбекистонга товуқ гўшти экспорти ҳажмини оширди
Украина ҳукумати юртимизга товуқ гўштини экспорт қилиш ҳажмини 2,6 баробар оширди. Бу ҳақда Украина Аграр сиёсат ва озиқ-овқат вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди. Маълум бўлишича, Ўзбекистон шу йилнинг ортда қолган тўққиз ойи давомида бу мамлакатдан 14,9 минг тонна товуқ гўшти импорт қилган. Бу билан Ўзбекистон Украинанинг энг яхши иккинчи ҳамкори бўлишга эришибди.

Вазирлик маълумотига кўра, Украина энг кўп товуқ гўштини Ироққа (26,4 минг тонна), сўнг Ўзбекистон, Қозоғистон (13,6 минг тонна), Молдова (9,9 минг тонна), Голландия (8,5 минг тонна) ва Грузияга (6,6 минг тонна) экспорт қилар экан.

Украинадаги воқеалар туфайли Ғарб Россияга қарши кучли санкциялар киритгандан кейин, Россия ҳам бунга жавобан, Ғарбдан ва Украинадан қишлоқ хўжалик маҳсулотлари сотиб олишни тўхтатаган эди. Украина ўз маҳсулотларининг баъзи турларини Ўзбекистонга арзонроққа сотаётган бўлса, ўзбекларга фойда бўлади.