12 November 2014
21:23 -
Марказий Осиёда миллий валюталар кучсизланади ва нарх-наво ошади

“Кавказ ва Марказий Осиёда иқтисодий ўсишнинг секинлашиши кутилмоқда. Агар 2013 йилда ўсиш 7 фоизни ташкил этган бўлса, 2014-2015 йилларда 5,5 фоиз бўлади. Бунинг асосий сабаби – Россияда иқтисодий ўсишнинг сустлашиши, геосиёсий хатарларнинг ортиши ҳамда мазкур мамлакатларда талабнинг камайиши”, – деди Халқаро Валюта Жамғармаси вакиласи Наталья Тамириса БМТ радиосига берган интервьюсида.
ХВЖ мутахассисининг фикрича, Марказий Осиё ва Кавказда юз бераётган иқтисодий жараёнлар моҳиятан Россия сценарийсини такрорламоқда: миллий ваюта кучсизланяпти, инфляция даражаси кўтарилиб, озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ошмоқда.
Ҳақиқатан ҳам Ўзбекистонда сўмнинг АҚШ доллрига нисбатан қиймати кескин пасаймоқда. Масалан, бугун “қора бозор”да АҚШ долларининг 100 талиги 345 000 сўмга сотилди. Шунга монанд маҳсулотларнинг чакана нархлари ҳам 20-30 фоизга кўтарилган.