12 November 2014
09:42 -
Россиянинг ишлари чатоқ: Халқаро заҳиралар 1 ойда сал кам $26 млрд камайди

Русларнинг рубли қийматини йўқотмоқда. Узоқ йиллардан бири 1 доллар 33 рублининг атрофида ўйнаб турарди. Сўнги ярим йила эса рубль ўз қийматининг 1/3 ини йўқотди. Шу кунларда 1 доллар 45-46 рубль атрофида. Россиянинг бюджети учун муҳим бўлган нефтнинг нархи тушиб бормоқда. Россия кризисидан аввал 1 баррель нефтнинг нархи 100 доллардан кўпроқ эди, шу кунларда 80 доллар атрофида.
Кеча Россиянинг ахборот воситалари Россия Банкига асосланиб, Россиянинг аввал олтин-валюта заҳиралари деб аталадиган Халқаро заҳиралари сўнгги бир ой ичида $25,650 млрд (5,6%) камайганини хабар қилдилар. Бир ой аввал Халқаро заҳиралар ҳажжми $454,240 млрд эди, ҳозир $428,590 млрд.
Оғир аҳволда қолган Россия соғлиқни сақлаш системасида ислоҳотлар номи остида, аслида, бу соҳада катта қисқартиришлар олиб бормоқда. Москванинг ўзида 28 медицина муассасаси бекитилмоқда. Шаҳар мадицина хизмати ходимлари 2 ноябрь куни бундай “реформа”га қарши 6 минг киши иштирок этган норозолик митинги ўтказдилар. 29-30 нолябрь кунлари эса, бутун Россия бўйлаб норозилик акциялари ўтказиш режалаштирилмоқда.
Путиннинг Украинага нисбатан агроссорлик руҳидаги сиёсатини кўр-кўрона қўллаб қувватлаган россияликларининг яқинда кўзи очилиб қолади. Ўшанда Путиннинг боши дардда қолади.