12 November 2014
11:28 - Америка-Ўзбекистон Савдо Палатасининг мажлиси ўтказилди
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабарига кўра, Тошкентдаги Халқаро ҳамкорлик марказида Америка-Ўзбекистон Савдо Палатасининг (АЎСП) навбатдаги мажлиси ўтказилди. Тадбирда икки мамлакатнинг ташқи иқтисодий алоқалар, банк-молия, нефть-газ, авиасозлик, машинасозлик, савдо-саноат, сармоя, транспорт ва транспорт коммуникациялари, логистика, авиаташув, геология ва минерал ресурслар, металлургия, кимё ва озиқ-овқат саноати, суғурта, сайёҳлик, қишлоқ ва сув хўжалиги, электрон маҳсулотлар ишлаб чиқариш, юқори технологиялар, соғлиқни сақлаш, фармацевтика ҳамда ахборот технологиялари каби соҳалар учун масъул вазирлик ва идоралари, компания ва концернлари раҳбарлари иштирок этди.

“Анжуманда Ўзбекистон билан АҚШ ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатларнинг бугунги аҳволи ва истиқболлари, бу борада ҳамкорликнинг кенг кўламли йўналишларини ривожлантириш юзасидан атрофлича фикр алмашилди. Хусусан, юқори технологияли, жумладан, нефть-газ, кимё саноати, автомобилсозлик, авиасозлик, энергетика ва энергия тежаш, фармацевтика, электр техникаси, озиқ-овқат саноати соҳаларидаги сармоявий лойиҳалар учун АҚШ сармояси ва технологиясини жалб қилишда ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди” дейилади ЎзА хабарида.

Дарвоқе, Ўзбекистон Президенти Ислом Карим Оқсаройда АЎСП раисаси (АҚШ таарфидан раисдоши бўлса керак – Ҳаракат) Кэролин Лэмм хонимни қабул қилибди. Бу ҳақдаги хабарнинг биттагина қизиқ жойи бор. Меҳмоннинг расми алоҳида, Ислом Каримнинг ҳар доимгидек ретуш қилинган расми алоҳида берилган. АЎСП мажлисидан эса, умуман расм берилмаган.