12 November 2014
01:12 - Тошкентдан Хабаровскка авиақатнов йўлга қўйилди
Шу йилнинг 8 ноябридан, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиаширкати Тошкентдан Россиянинг Хабаровск шаҳрига авиақатновни қайта йўлга қўйди. Икки ҳафтада бир марта амалга оширилаётган рейслар янги йилдан ҳафтасига бир марта амалга оширилади. Баҳорги-ёзги мавсумда рейслар сони уч мартага чиқарилиши режаланган.

Аслида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Тошкент ва Хабаровск ўртасида авиақатновни 1995 йилда бошлаб, 9 йил давом эттирган. Кейин эса, ўтган йилга қадар икки шаҳарни “Владивосток Авиа” компанияси амалга оширган рейслар боғлаб турди.

Россияда ишлаётган миллионлар ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари учун “Ўзбекистон ҳаво йўллари” тарафидан йўлга қўйилаётган бу каби авиарейслар жуда ҳам керакдир.